ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан коррупцияга қарши курашиш йўналишида мунтазам тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Навбатдаги тезкор тадбирда Миллий гвардия Иштихон туманлараро қўриқлаш бўлими ходими, 1990 йилда туғилган Ф.О. мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда маҳаллий фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноят ишини мансабдор танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришини айтиб, ундан 1500 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.
Яна бир тадбир чоғида адвокат Ш.А. маҳаллий фуқарога суд томонидан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилишини ўзининг мансабдор танишлари орқали бекор қилишни ваъда бериб, бунинг учун ундан 600 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтида ушланди.
Ҳозир ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.