Ташкилотларнинг Тошкент вилояти бошқармалари Нурафшонга кўчирилмаётгани қандай қийинчиликларга сабаб бўлмоқда?

Ташкилотларнинг Тошкент вилояти бошқармалари Нурафшонга кўчирилмаётгани қандай қийинчиликларга сабаб бўлмоқда?
Бу галги ялпи мажлисда Тошкент вилояти ҳокимининг ҳисоботини эшитиш назарда тутилган.

Сенат Раиси Мазкур масалани муҳокамага тайёрлаш жараёнида жойлардаги долзарб ижтимоий - иқтисодий масалаларни комплекс ҳал этиш бўйича қатор вазирлик ва марказий идоралар томонидан тегишли ишлар олиб борилмаётганини таъкидлади.

“Хусусан, Давлатимиз раҳбарининг 2018 йилнинг январида вилоятга амалга оширган ташрифлари давомида вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ва тижорат банкларининг Тошкент вилоят бошқармалари ҳамда ташкилотларини Нурафшон шаҳрига кўчириш вазифаси қўйилганэди.

Орадан бир йилу уч ой вақт ўтганига қарамасдан, фақат вазирлик ва идораларнинг 20 га яқин бошқармалари Нурафшонга кўчирилмаганини қандай изоҳлаш мумкин ?” деди у ўз сўзида.

Айниқса, молия, солиқ, статистика, бандлик ва меҳнат муносабатлари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ветеринария назорати бошқармалари каби тузилмаларнинг амалда кўчирилмагани:

биринчидан, вилоят ҳокимлиги учун кўплаб қийинчиликлар ва муаммоларни келтириб чиқармоқда;

иккинчидан, мазкур тузилмалар бевосита масъул ва жавобгар бўлган соҳалардаги айнан ҳудудларга хос бўлган, аҳолини ташвишга солаётган муаммоларни ўз вақтида ҳал этишга сунъий тўсиқ бўлмоқда;

учинчидан, бошқарув самарадорлигини ошириш, давлат идораларини халққа яқинлаштириш ишларига бевосита салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
8-11-2024, 23:04

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Зеленский Трампга қарши “дипломатик ҳужум”да

🔹 Украина президенти Владимир Зеленский Доналд Трампни Киевга ҳарбий ёрдамини давом эттиришга ишонтириш учун унга қарши “дипломатик ҳужум”...
8-11-2024, 22:32

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш, соҳада туб...
8-11-2024, 22:28
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Ташкилотларнинг Тошкент вилояти бошқармалари Нурафшонга кўчирилмаётгани қандай қийинчиликларга сабаб бўлмоқда?