Россия Ўзбекистонга Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг Парламент ассамблеясида кузатувчи давлат мақомида иштирок этишни таклиф этмоқда

Россия Ўзбекистонга Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг Парламент ассамблеясида кузатувчи давлат мақомида иштирок этишни таклиф этмоқда
Ўзбекистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг Парламент ассамблеяси мажлисларида кузатувчи давлат сифатида иштирок этиши мумкин дея хабар қилмоқда Российская газета. Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин Олий Мажлис Сенати спикери Ниғматилла Йўлдошевга бу ҳақидаги таклиф билан чиқди.

Москвадаги учрашувда Володин ўтган йиллар давомида Ўзбекистона ва Россия давлатлари ўртасидаги парламентлараро муносабатлар яхши ривожланганани таъкидлади. Шу муносабат билан у эндиликда муносабатларни КХШТ доирасида ҳам ривожлантиришни таклиф этди.

Володин агар Ўзбекистон делегацияси ассамблеянинг мажлисларида иштирок этса Давлат думаси буни маъқуллашини айтиб ўтди.

Шунингдек, Ўзбекистон парламенти билан хавфсизлик, наркотрафикка қарши курашишда тажриба алмашишни таклиф қилди.

Ҳозирда мазкур ташкилотда Афғонистон ва Сербия кузатувчи давлатлар мақомига эга. КХШТга Россия, Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари аъзо. Ўзбекистон мазкур ташкилотда 2012 йил декабрь ойида аъзоликни тўхтатган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
Кеча, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
Кеча, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
Кеча, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
Кеча, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
Кеча, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Россия Ўзбекистонга Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг Парламент ассамблеясида кузатувчи давлат мақомида иштирок этишни таклиф этмоқда