Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими лавозимида 3,2 млн сўм миқдорида маош олади. Бу ҳақда у AlterEgo лойиҳасига берган интервьюсида хабар қилди, дея ёзади Кун.уз.
Ортиқхўжаев «давлат хизматчисининг иш ҳақи идеал ҳолатда қандай бўлиши керак» деган саволга, Ўзбекистонда буни аниқлаш имконсиз эканини жавоб берди:
«Иш ҳақи қанчалик юқори бўлса, харажатлар ҳам шунчалик кўп бўлади», - дея аниқлик киритган шаҳар ҳокими Ортиқхўжаев.