Навоий вилояти ҳокими сайёр қабул ўтказди

Навоий вилояти ҳокими сайёр қабул ўтказди
Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов “Қизилқумцемент” АЖ соғломлаштириш масканида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Вилоят Халқ қабулхонаси раҳбари Ф.Қувондиқов, туман ва шаҳар сектор раҳбарлари, вилоят корхона, ташкилот, муассаса ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирок этган саёр қабулда аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.
Аслида ҳам Давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган барча ислоҳотлар замирида халқимизнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш, одамларимизнинг бахтли яшашини таъминлашдек эзгу мақсадлар мужассам.

Зеро, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш, ижобий ҳал этиш устувор масала сифатида илгари сурилгани халқимизнинг давлатдан, жамиятдан рози бўлиб бўлишида муҳим омил бўлмоқда.

Айни пайтда “Инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ”, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”, деган шиорлар ҳаётимиз мазмунига айланиб улгурди.

— Инсон манфаатларини ҳимоя қилиш учун раҳбарлар халқ билан мулоқот қилиши, фуқароларнинг дарду ташвишлари, орзу ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиши кераклигини даврнинг ўзи таъқозо этмоқда, — дейди вилоят ҳокимлиги Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича масъул ходими Қ.Абдуазизов. — Айниқса, сўнгги уч йил, барчамизнинг ҳаётимизга, хусусан мамлакатимиз тарихига янги давр нафасини олиб кирди. Бугунги сайёр қабулда ҳам ҳар бир мурожаат атрофлича таҳлил этилиб, аксарияти жойида ҳал этилди. Қабул давомида фуқаролардан 48 та мурожаат тушган бўлса, уларнинг 14 таси жойида ижобий ечим топди. 9 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 25 та мурожаат юзасидан ўрганиш талаб этилганлиги сабабли кўриб чиқиш жараёнига қабул қилинди.

Кармана тумани марказида истиқомат қиладиган Фароғат Йўлдошева ўз мурожаати орқали фарзанди бир неча йиллардан буён ишсизлигини баён этиб, унинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Навоийдонмаҳсулотлари” АЖнинг шаҳобчасини очишда амалий ёрдам сўради. Фуқаронинг ушбу мурожаати шу куннинг ўзида “Навоийдонмаҳсулотлари” АЖ раҳбарияти томонидан ҳал этиб бериладиган бўлди.

— Мен бугунги сайёр қабулда эгизагим Зуҳра Ҳамидованинг суяк емирилиши касаллигига чалинганлиги, бунинг оқибатида у ногирон ҳамда ётоқда бўлиб қолганлигини айтиб, даволаниш масаласида ёрдам сўраб мурожаат этдим. Шунингдек, ўзимнинг ҳам бир оёғимда суяк емирилиши касаллиги кузатилаётганлигини билдириб ўтдим, — дейди Хатирчи тумани “Олтинсой” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қиладиган фуқаро Фотима Ҳамидова. — Вилоят ҳокими ва тадбиркорлар томонидан бизнинг даволанишимиз учун зарур бўлган 38 миллион сўм маблағ ҳомийлик асосида ажратиб бериладиган бўлди. Бундан кўнглим тоғдек кўтарилди. Мурожа-атимиз ижобий ҳал этилганидан хурсандмиз.

Саховатпеша халқмиз. Айниқса, бу эзгу амаллар муқаддас Рамазон ойида янада кенг қулоч ёзади. Сайёр қабулда тадбиркор, “Кармана томорқа хизмати-2” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Самад Аҳмедов кам таъминланган оилаларнинг оилавий шароитини яхшилаш мақсадида 30 дона тикув машинаси текинга ажратишини маълум қилди. Айни пайтда Халқ қабулхонасига бу борада мурожаат қилган кам таъминланган оилалар рўйхати шакллантирилмоқда.

Шунингдек, саховатпеша тадбиркор Азиз Сувонов томонидан сайёр қабулда молиявий ёрдам сўраб мурожаат этган Кармана тумани “Кумушкон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган, оилавий аҳволи оғир Жамила Сафаровага бир дона наслли қора мол беғараз берилди.
Сайёр қабул доирасида меҳнат ярмаркаси, “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури ижроси юзасидан тижорат банклари томонидан банк имтиёзлари хусусидаги кўргазмалар намойиши ва имтиёзли кредитлар таклифи фуқа-ролар учун янада қулай имконият яратди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган мулоқотнинг бундай бетакрор тизими халқимиз турмуш даражасини юксалтиришга қаратилганлиги билан янада аҳамиятлидир.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Навоий вилояти ҳокими сайёр қабул ўтказди