Олий суд раиси: Камералар қаршисида журналистларнинг саволларига жавоб бериш осонмас

Олий суд раиси: Камералар қаршисида журналистларнинг саволларига жавоб бериш осонмас
Айни дақиқаларда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Суд органлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорликни изчил ривожлантириш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири агентлик ахборотига таяниб хабар қилмоқда.

Тадбирда Олий суд раиси Козимжон Комилов сўзга чиқди ва қуйидагиларни таъкидлади:

"Суд тизими шу пайтгача эшиклари ёпиқ идора эди. Ҳозир эса суд биноларига барча фуқаролар, жумладан, журналистлар ҳам кириб чиқиши мумкин бўлди".

"Матбуот хизматимиз бор-йўғи 2 кишидан иборат. Вилоятларда ҳам ахборотга масъул вакилларимиз йўқ".

"Камералар қаршисида журналистларнинг саволларига жавоб бериш осонмас. Судяларимиз бунга энди-энди ўрганишяпти".

"Журналистлар билан ҳамкорлик қилишдаги энг катта муаммо – берилаётган материалларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш. Қонуний кучга кирмаган нарсани матбуотда чиқаришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ".

"Журналистларнинг суд мажлисига киритилмагани ҳақида менга ҳеч қандай шикоят келиб тушмаган. Агар шундай ҳолатлар бўлса, биз муаммони ҳал қилиб берамиз".

"Ахборот эркинлиги ва журналистлар фаолиятини тартибга солувчи қонунларни қайта кўриб чиқиш керак".

"Судяларимизнинг ўзи ҳам кўп янглишади. Ҳали қонуний кучга кирмаган ҳужжатларни асос қилиб гапириб қолишади. Тўғри, улар ёш, ўзини кўрсатгиси келади. Лекин профессионал этикага риоя қилиш керак".

"Очиқ суд мажлисларига ОАВ вакиллари киритилиши мумкин. Сизнинг (*журналистларнинг) фаолиятингизга ҳеч қандай тўсқинлик қилинмайди, фақат ички тартибга риоя қилсангиз, кифоя. Ёпиқ суд мажлисларида эса журналистлар иштирок этиши мумкин эмас. Ёпиқ суд мажлисларига ҳатто мени ҳам киритишмайди", - деди раис.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Бахтиер 15 май 2019 12:31
    Тепада узгаряпти, туманларга етиб бормаяпти
  2. Исметулла уснатдинович Нукус тумани 15 май 2019 12:31
    Тугри, туман ва шахар судларида матбуот булими йук.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Олий суд раиси: Камералар қаршисида журналистларнинг саволларига жавоб бериш осонмас