Саида Мирзиёева мактабларда аҳолини қийнаётган муаммоларни санаб ўтди

Саида Мирзиёева мактабларда аҳолини қийнаётган муаммоларни санаб ўтди
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева мактаблар фаолиятида аҳолини асосан қайси муаммолар қийнаётганини санаб ўтди. Ушбу мавзуга бағишлаб директор ўринобосарининг фейсбукдаги саҳифасида пост қолдирилди.

Барчага хайрли кун!

Бугун сиз билан мулоқотимнинг илк якунларини сарҳисоб қилмоқчиман. Аввалги постда ёш авлодни миллий қадриятлар ва инсонпарварлик руҳида баркамол этиб тарбиялаш бўйича Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббусни амалга оширишда мактабларнинг ўрнини муҳокама қилдик.

Билдирилган изоҳларга кўра, сизни энг кўп ташвишга солаётган муаммолар қуйидагилар:

1. Қишлоқлардаги мактабларнинг аҳволи қониқарсизлиги

2. Ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб этилиши

3. Малакали ўқитувчилар етарли эмаслиги ва уларнинг ҳисобот тўлдириш билан овора экани

4. Ҳар бир боланинг индивидуал иқтидорини ривожлантирувчи фанларнинг етарли эмаслиги

5. Компьютер синфлари ва интернет билан боғлиқ муаммолар

Дарсларда уяли телефонлардан фойдаланиш, мактаб кийими, ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва бепул футбол майдонларига оид масалалар ҳам тилга олинди.

Энг долзарб масалаларни аниқлашда берган ёрдамингиз учун барчангизга катта раҳмат. Тегишли вазирликлар ушбу вазифаларни ҳал этишни бошлаган. Шу ўринда, жамият учун муҳим бўлган бундай масалалар ечимини топиш маълум вақт, ресурслар, экспертлар муҳокамаси, зарур ҳужжатлар тайёрлаш ва албатта ҳар биримиздан тиришқоқлик ва бироз ташаббус талаб этишини таъкидламоқчиман, - деб ёзади С. Мирзиёева.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Санжар 16 май 2019 15:44
    Хусусан туман хокимчалари шунаканги мактаб ва укитувчилар фаолиятига аралашадики,туман халк таълими рахбарлари улар учун бир тийин.Хохласа мактабни каткалокка,хохласа ипак курти парваришига,хохласа туманга келадиган артистчаларни чиптасини сотиб берадиган дастёрларга...Улар фаолиятини ким назорат килади,тушунмаймиз.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Саида Мирзиёева мактабларда аҳолини қийнаётган муаммоларни санаб ўтди