Сурхондарёнинг собиқ ҳокими МХХ ходимлари томонидан қийноқларга солинган

Сурхондарёнинг собиқ ҳокими МХХ ходимлари томонидан қийноқларга солинган
Сурхондарё вилоятида ҳокимини терговчи У.Бердимуродов терговга эрталабдан чақириб, кечгача куттириб қўйгани, иқрорлик кўрсатувлари бермаса, қамоққа олишини, судда ҳам қамоқ билан боғлиқ жазо берилишини айтиб, руҳий тазйиқ ўтказгани айтилди.

“Jahon.uz”нинг хабарига кўра, 2009-2011 йилга қадар Сариосиё тумани ҳокими лавозимида ишлаган, 2011-2014 йил январь ойига қадар вилоят ҳокими лавозимида ишлаган Нормўмин Амонович Чориев, Сариосиё тумани ҳокими лавозимида ишлаган даврида “Сариосиёдон” МЧЖ ҳисобидаги пул маблағларини ўзлаштирганлиги, тумандаги ғалла ҳосилини топшириш бўйича режани бажармаган фермер хўжаликларига режани бажарганлиги ҳақида ҳужжатлар расмийлаштирилиши ҳақида топшириқ берганлиги, жумладан туман ҳокимлиги ходимларига “Сариосиё дон” МЧЖ раҳбари Н.Нурматов ва бошқалар билан тил бириктирганлиги, “Сариосиёдон” МЧЖга тегишли пул маблағларини ўзлаштирганлиги айби билан Сурхондарё вилояти МХХ ходимлари томонидан тергов қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган МХХ Сурхондарё вилоят бошқармаси собиқ ходими Нодир Тўрақуловга оид жиноят иши бўйича сўроқ қилинган собиқ вилоят ҳокими Нормўмин Амонович Чориев тергов даврида жисмоний ва руҳий тазйиқлар ўтказилгани сабабли содир этмаган жиноятларини “бўйнига олишга” мажбур бўлганини маълум қилган.

Собиқ вилоят ҳокими айбланган жиноят иши доирасида Сариосиё туман ҳокимлиги ва ҳамда уларга алоқадор жами 14 киши айбдор деб эълон қилинган.

Нормўмин Амонович Чориев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми “б” банди, 205-моддаси 2-қисми “в”банди билан айбланган.

Эслатиб ўтамиз, Нормўмин Амонович Чориев 2011 йил 2 декабрдаги Президент Фармон билан Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб, 2012 йилнинг 15 июнидаги Фармон билан эса, Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Орадаги танаффусдан сўнг, яъни 2017 йилнинг 14 август куни Қумқўрғон тумани фаоллари, кенг жамоатчилик, сиёсий партиялар вакилларининг таклиф ва мулоҳазалари инобатга олиниб, сессияда Нормўмин Омонович Чориев туман ҳокими лавозимига тайинланди.

Ҳақиқат сал кечроқ бўлса-да қарор топди, собиқ ҳокимга нисбатан айбловлар ўз тасдиғи топмади.Собиқ ҳоким Ҳарбий Прокуратурада МХХнинг собиқ ходимларига қарши кўрсатма ҳам берди. Шу даврда аниқланишича, Нормўмин Амонович Чориевни сўроқ қилган МХХ собиқ терговчиси ҳаттоки тергов гуруҳи аъзоси бўлмаган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Сурхондарёнинг собиқ ҳокими МХХ ходимлари томонидан қийноқларга солинган