Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.
Давлат раҳбари дастлаб Ангрен шаҳридаги вокзал ва савдо мажмуасини кўздан кечиради.
Сўнгра Оҳангарон шаҳридаги Давлат хизматлари марказининг янги биноси ҳамда Оҳангарон туманида иш бошлаётган ғишт заводидаги бир қатор лойиҳалар билан танишиш режалаштирилган.