Бугун 1 июнь санасида Халқ Демократик партиясининг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда UPL хабар қилди.
Пленумда партия раиси Хотамжон Кетмонов лавозимини тарк этган. Манбанинг таъкидлашича у янги лавозимга тайинланган. Ҳозирча у қайси лавозимга тайинлангани ҳақида маълумотлар йўқ.
Унинг ўрнини собиқ Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов эгаллаган. У шу кунгача Наманган давлат университути ректори лавозимида ишлаб келаётган эди.