Айни чоғда Тошкент вилояти ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар қилмоқда.
Хабар берилишича, йиғилиш кескин танқидий руҳда бошланган. Кадрлар сиёсати, вилоятнинг географик тузилиши, қолоқлик кескин танқид қилинмоқда.
Президент айрим туман ва шаҳар раҳбарларини иқтисодни умуман тушунмаслигини куюниб таъкидлаган.
Қани илм, қани ташаббус, қани янгилик, - деди Президент.
Шунингдек, Президент депутатлар фаолиятини ҳам кескин танқид қилган.
"Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашига ҳоким раис бўлмайди. Депутатларга 2 йилда катта имкониятлар бердим. Фақат қўл кўтаради. Раҳбар ватанпарвар бўлиши керак, халқпарвар бўлиши керак! Қайси биринглар халқни яхши кўрасизлар?!" - дея таъкидлаган Президент.
Йиғилиш давом этмоқда.