Президент: Кеча Суриядан келган 15 яшар қиз она бўлган. Қани унинг отаси?

Президент: Кеча Суриядан келган 15 яшар қиз она бўлган. Қани унинг отаси?
Хабар қилганимиздек Тошкент вилояти ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда Президентимиз Суриядан қайтган 156 нафар ўзбекистонликлар ҳақида гапирди.

- Кеча Суриядан келган 15 яшар қиз она бўлган. Қани унинг отаси? Қизнинг ота-онаси қаерда? - дея савол билан мурожаат қилди Президент. - Бирорта нуроний йўқ! Аччиқ-аччиқ гап айтинглар. Уларни Ватанга обкелишнинг ўзи бўлгани йўқ. Фақат қарсак, қарсак, ура-ура. Бирорта шоир чиқмади: Уйғонайлик энди, деб.

- Уят бўлса ҳам айтиш керак, - деб сўзини давом эттирди Президент. 156 нафар Сурияга кетганлар нима учун кетган? Кимни излаб кетган? Тан олиш керак, биз уларга шароит яратиб бермаганимиз учун кетган! Мен конституцияга кўра, уларга чора кўришим керак аслида. Лекин, мен ундай қилмайман. Чунки, улар ўзбек, бизнинг Ватандошларимиз!Уларни Ватанга олиб келиш азоб бўлди. Жуда оғир бўлди. Биз ҳаммамиз бу ҳолатни чуқур ўйлашимиз керак.

Йиғилиш давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Самижон 14 июн 2019 21:18
    Менимча, кетганларнинг аосий қисми ўзининг ёмонлигидан кетган. Хар хил оқимларга қўшилмаслик керак эди. Битта аёлни интервью берганини кўриб, гапи билан фикри бошқалигини сездим. У томонга кетганларни қайтиб келмагани маъқул. ИМХО.
  2. шухрат 8 июн 2019 00:00
    Бир бирмизга ортикча гап кимлу .Ока укала .Окибатмиз йуколмасин брат
  3. Реалист 6 июн 2019 21:36
    Лаганбардорлар ва хушомадгўйлар хар қандай юқори постдаги амалдор учун
    энг хавфли одамлардир.
    Уларнинг ширин гапига учган амалдор «хамма ёқни гуллатиб
    юборибман-ку» деб хотиржам тортади,«оёғи ердан узилади»
    реал хаётдан узилади.Буни биз
    ИАК даврида бошимиздан ўтказдик.Тарихдан сабоқ чиқарайлик.
    Козьма Прутков
    «унга қўшилиб харакат қилсак»
    дебсиз,хўш ,бирор таклиф ёки проектингиз борми?
    ўртоқлашинг.
    P.S. Сиз хам сен хам бир оғиздан чиқади.
  4. Козьма Прутков 6 июн 2019 17:27
    Унинг бир ўзи харакат қиляпти. Агар хаммамиз унга қўшилиб ҳаракат қилсак вазият умуман бошқача бўлар эди.

    Реалист
    Сен кўзингни азгина бўлсаям очганигда қуёш чарақлаганини кўрардинг
  5. Босс 3 июн 2019 19:13
    Прездент Хичким кимаган иши килди Отасига рахмат.
  6. Реалист 3 июн 2019 16:26
    Хурматли комментаторлар,
    хафа бўлманглару, лаганбардорликни хиди келяпти
    комментилардан.Ё мошинадан умид қиляпсизларми?
  7. Тош Темир Эмин огли 3 июн 2019 12:42
    Шавкат Миромонович хакикий багрикенг инсон
  8. Shuhrat 3 июн 2019 12:33
    O'zlariga ham raxmat. Boshqasi kelib qolganda bormi eski hammom eski toz bo'lardi axvolimiz. Yaxshilikni umid qilib yana ozgina kutib turaylikchi kelarmikan usha biz kutgan farovon hayot O'zbekistonga ham.
  9. Бахтиер 3 июн 2019 11:15
    Президентни отасига рахмат
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
8-11-2024, 23:04

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Зеленский Трампга қарши “дипломатик ҳужум”да

🔹 Украина президенти Владимир Зеленский Доналд Трампни Киевга ҳарбий ёрдамини давом эттиришга ишонтириш учун унга қарши “дипломатик ҳужум”...
8-11-2024, 22:32

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш, соҳада туб...
8-11-2024, 22:28
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Президент: Кеча Суриядан келган 15 яшар қиз она бўлган. Қани унинг отаси?