Ўзбекистон Элчиси Жавлон Вахабов (қароргоҳи Вашингтон шаҳрида) Канада Генерал-губернатори Жюли Паеттга ишонч ёрлиқларини топширди.
Мазкур маросимдан сўнг ўзбекистонлик элчининг Қутболди минтақалари, Шарқий Европа ва Евросиё масалалари бўйича ТИВ Бюроси директори Эллисон ЛеКлер билан учрашуви бўлиб ўтди. Канадалик дипломат 2019-йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон раҳбарининг Канадага ташрифи ташкил этиш бўйича комплекс сиёсий-дипломатик чора-тадбирларни амалга оширишга тайёрлигини билдирди.