Тошкент Толибонни "расман қабул" қилганига Афғонистон эътироз билдирди

Тошкент Толибонни "расман қабул" қилганига Афғонистон эътироз билдирди
Афғонистон Ўзбекистонда “Толибон” ҳаракатининг вакиллари билан бўлиб ўтган "расмий учрашувнинг" моҳиятига эътироз билдирди. Афғон ташқи ишлар вазирлиги бу учрашув "Афғонистон ҳукумати ва Толибон ҳаракати ўртасидаги тинчлик музокараларини осонлаштирмаганини" айтган. Бу ҳақда minbar.uz хабар берди.

"Биз барча мамлакатларни. хусусан қўшниларимизни Афғонистон Ислом Республикасининг ҳукумати ва халқининг афғонлараро тинчлик музокараларида етакчилигини ва бу музокараларга эгалик қилишини ҳурмат қилишга чақирамиз", – дейилади 10 августда Афғон ТИВи берган баёнотида.

Афғонистон Ташқи ишлар вазирининг расмий вакили Сибхатуллоҳ Аҳмади Тошкент Толибон ҳаракатининг вакилларини "расман қабул" қилганига эътироз билдирди.

Афғон сиёсий идораси назарда тутаётган учрашув 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида “Толибон” ҳаракатининг Доҳа шаҳридаги сиёсий офиси раҳбари мулла Бародар Ахунд бошчилигидаги ҳаракат вакиллари билан бўлиб ўтган.

Учрашув чоғида Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчликка эришиш мақсадида мамлакатда тинч сиёсий жараёнларни илгари суриш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди, дейди ўзбек ТИВи.

Мулла Бародар афғонлараро мулоқотнинг навбатдаги раундини Самарқанд шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги таклифни қўллаб-қувватлаган дейилади расмий баёнотда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
Кеча, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Кеча, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
Кеча, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Тошкент Толибонни "расман қабул" қилганига Афғонистон эътироз билдирди