Тожикистондан Ўзбекистонга ташриф буюрувчилар сони жорий йил март ойининг иккинчи қисмидан кўпайган, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири. Ўша пайтда Тошкент ва Душанбе 30 кунгача икки давлат фуқаролари икки мамлакат ҳудудида визасиз ҳаракатланиши мумкинлиги ҳақида шартнома имзоланган эди.
Статистик маълумотларга кўра жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга 1 млн 165 минг Тожикистон фуқароси ҳамда Тожикистонга 1 млн 253 млн Ўзбекистон фуқароси ташриф буюрган.