Комил Алламжонов: Блогерлар ўз материаллари остида қолдириладиган шарҳ ва изоҳлар учун жавобгар эмаслар

Комил Алламжонов: Блогерлар ўз материаллари остида қолдириладиган шарҳ ва изоҳлар учун жавобгар эмаслар
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов блогерлар ўзлари остида қолдирган постларнинг остидаги изоҳлар учун жавобгар эмаслигини эслатиб ўтди. У ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида қуйидагича пост қолдирди.

«Кеча биз баёнотда эсга олиб ўтган қонун ва унинг моддалари бу — янгилик эмас. Улар йиллар давомида амал қилиб келмоқда.

Биз фақатгина қонундан айрим бандларини ўқиб бердик. Бугунги тушунмовчиликдан келиб чиқиб шуни айтаманки, амалдаги қонунчиликка кўра, интернет сайтлар, шунингдек, турли платформалар ва ижтимоий тармоқларда пост жойлаштирувчи блогерлар ўз материаллари остида қолдириладиган шарҳ ва изоҳлар учун жавобгар эмаслар.

Аммо расмий баёнотда таъкидланганидек, агентлик ва бошқа ҳар қандай ташкилот ёки фуқаро бирор ножўя изоҳни ўчиришни сўраб, расмий огоҳлантириш хати юборса ва таҳририят ёки блогер огоҳлантириш олгандан сўнг ҳам изоҳ ўчирилмаса — шундагина жавобгарлик келиб чиқади ва масала ҳаттоки судда кўрилиши мумкин.

Шунинг учун барча ОАВ вакиллари ҳамда блогерларимиздан бундай огоҳлантиришларни кутиб ўтирмасдан, ижтимоий тармоқлардаги эгаси маълум, қалбаки ёки фитна қўзғаш учун атайлаб очилган аноним аккаунтлардан билдирилаётган ҳақоратли ва таҳқирловчи изоҳларни аниқлаб, ўзлари ўчириб боришлари сўралди», - дейди Алламжонов.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Комил Алламжонов: Блогерлар ўз материаллари остида қолдириладиган шарҳ ва изоҳлар учун жавобгар эмаслар