Президент мутасаддиларга: "Сув, газ, электр йўқлиги алам қилмайдими бизга?"

Президент мутасаддиларга: "Сув, газ, электр йўқлиги алам қилмайдими бизга?"
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 14 август куни мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2019 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш ҳамда 9 ой ва йил якуни бўйича белгиланган прогноз параметрларига эришишни таъминлайдиган устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Президент долзарб мавзуларга тўйхталиб ўтди.

Нима учун бунча кўп қарор чиқаяпти? Биз ҳаммамиз изланишдамиз. Мана шундай оғир шароитда 33,5 млн халқни боқиб, уларни рози қилиб, эртанга олган катта-катта режаларимизни амалга ошира оламизми йўқми деган савол ҳаммангизни қийнаши керак. 4,5 ой вақт қолди йил якунланишига. Энг катта хавф нимада бизда деган савол мени қийнайди. Энг катта хавф - кадрларнинг савиясида, билимида, илмида ва фидоийлигида. Минг афсус энг оғир масала шу. Нима учун мен бугун сизларни йиғдим? Умуман бугунги иш услубимиз, бизнинг бугунги даражамизга мутлақо тўғри келмайди. Агар сизлар ўзгармасангиз вазият ўзгармайди. Бугун мажлис эмас, виждонимиз олдида ҳисобот. Имконият ўзимизнинг қўлимизда. Биз шундан тўғри фойдалана оламизми йўқми? Мен айтган сув, газ, электр йўқлиги алам қилмайдими бизга? Биз янги Ўзбекистонни тузаяпмиз. Демократик давлат нуқтаи назаридан олдимизда турган катта синовлар нуқтаи назаридан ақлимиз, билимимиз, садоқатимиз билан одамларни ишонтира оламизми йўқми? - деди Президент йиғилишда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Muslimbek 19 август 2019 21:39
    Haqiqatdan prizedentimiz takidlagandek kadirlar tayyorlashga bor etiborimizni qaratishimiz kerak Salohiyatli kadirlar bizninig vatanimiz kelajagi afsuski kup sohalarda malakali kadirlar yetishmaydi Inshoollo

    Inshaolloh pirizentimiz sayi harakatlari bilan malakali kadirlar yetishib chiqib jonajon vatanimizga rivojlanishiga yuksak hissalarini qushadi degan umidamiz Pirizetimizga uzoq umur oilaviy baxt omadlar tilab qolaman olloh madadkor bulsin...
  2. Феруза Алибоева 18 август 2019 14:18
    АлибоеваМени муносабатим мактабларда ўрта махсус аммо олий маълумотли ўқитувчилардан зўр ва сифатли дарс ўтади, улар бу йил ўқишга кира олмади балл юқори бўлиб кетди, ўша ўрта махсус ўқитувчиларга таб директори ҳаққоний тавсияномани берса ва улар ҳам олий маълумотли бўлишса, контракт пулини ҳам тўлаб бераолмайдиган ёлғиз аёллар ишлашади, кридит тўлайди болага едиради, кием кечагидан ортмайди, газ, сув свет бошқа комунал тўловлар ҳам бор, шу оддий ва савобли масаллаларга юртбошимиз эътибор бериб уларни ҳам руҳлантирса яхши бўларди, фақат олий маълумотли бўлсанг ўқитувчига дарс бераман диплом бўлса бўлди деб синф ва дарс берилаяпти бу жуда катта хато, шундай тажрибаси юқори, тили ширин, мехрибон, ўрта махсус йигирма йиллик ўттиз йиллик педагоглар бор олийларданда сифатли ва яхши дарс ўтади, кузатаяпман, битта яқинда олий даргоҳда ўқиётган кадрни яхши биламан, у болалар шовқинини кўтараолмайдиган, ҳеч балони билмайдиган инсонга ўқияпти деб биринчи синф берилди, ўттизта бола бу дегани ўттизда саводсиз пайдо бўлди дегани, адолат адолатдай бўлсин, пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай деганлар, -доимо сукутда юринг, ҳомушликда юринг чунки дунё сизга вафо қилмайди, аммо ҳақ гапни айтишда жим турманг дейди: бу фикрим оддийдири, олий маълумотли замон билан ҳамнафас юради, бола дунёқарашини шакиллантиришда инавотцион технологиялардан фойдаланади, тўғридир, лекин ҳеч вақони билмай ойлик олиб келганлар ҳам йўқ эмасда.президентим ислоҳатларига таклифим кам бўлсада шу, оллоҳ ишларингизга ривож, оилангизга битмас туганмас бахт, чинор умридек узоқ умр тилайман!
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Президент мутасаддиларга: "Сув, газ, электр йўқлиги алам қилмайдими бизга?"