Айни дамда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги таълим тизими, ўқитувчи ва мураббийларнинг мавқеини оширишга бағишланган видеоселектор бошланди, дея хабар қилди телеграмдаги "Олтин воҳа" канали.
Унда Президент олий таълимни танқид қилган.
"Мен мутлақо олий таълимдан норозиман... Ректорларда талаб йўқ, савия йўқ. Энг катта порахўрлик қаерда? Юридик, Молия, Иқтисодиёт университетларида...Тизимда тартиб йўқ, интизом йўқ..."
Аввалроқ "Davletov.uz" канали Тошкент давлат юридик университети ректори Есемурат Каньязов лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эди.