Лола Каримова: Отамнинг фикрлари оммавий ёки нуфузли манбалар фикрига қарама-қарши бўлганда ҳам, бу уларни умуман қўрқитмаган

Лола Каримова: Отамнинг фикрлари оммавий ёки нуфузли манбалар фикрига қарама-қарши бўлганда ҳам, бу уларни умуман қўрқитмаган
Биринчи Президент Ислом Каримовнинг қизи Лола Каримова ўзининг болалиги, отасининг президентлик даврини хотирлаб, фейсбукдаги саҳифасида пост қолдирди. Қуйида уни тўлиқ ҳавола этамиз.

Ушбу санага яқинлашган сари қалб оғриғи кучаяверади. Каримов Фондининг архиви билан ишлар эканман, ўтмишдаги воқеалар мен учун мутлақо ўзгача тус олади. Эндиликда мен барчасига давлат ишлари билан узлуксиз банд бўлган, бутун бир мамлакат ва унинг ҳар бир таркибий қисмининг ҳаёти билан яшаган инсоннинг фарзанди сифатидагина эмас, балки ушбу мамлакат фуқароси нуқтаи назаридан ҳам қараяпман. Отамнинг ёш, кучга тўла булган даврларини, у ўзи ҳам ёниб-куйиб, бутун халқни ҳам ўз сўзлари билан тўлқинлантирган видеолавҳаларни кўздан кечирар эканман, беихтиёр ҳаёлимга бу онлар беҳуда яшаб ўтилганмикан, деган савол келади.

Мен бу видеолавҳаларни ҳам меҳр, ҳам қайғу хисси билан кўраман. Отам нақадар идеалист инсон бўлганлари, давлат арбобининг олий мақсадлари, принциплар ва олийжаноблик каби тушунчаларга астойдил ишонганлари, ёнларидаги инсонларга ишонч билдирганлари ва истиқлол йиллари ўзлари тарбиялаган ёш авлод мустақил фикр юритувчи шахслар бўлиб етишишига умид қилганларини ўйлайман.

Улар буни менга ҳам ўргатар эдилар, кўпинча ўз мисолларида. Бир неча бор фикрлари оммавий ёки нуфузли манбалар фикрига қарама-қарши бўлганда ҳам, бу уларни умуман қўрқитмаган. Аксинча, улар ўз айтган сўзларига астойдил ишонар ва ишончлари комил бўлган ишни қилар эдилар.

Ўз халқларини жуда яхши кўрганлар. Лукашеко уларнинг вафотларидан сўнг айтганидек, “у ўз ўзбекларини жуда яхши кўрар эди”. Бу сўзлар замирида бутун бир ҳақиқат мужассам ва уларнинг кучлари ҳам айнан шунда эди.

Мен ўтмишдаги воқеаларга холис назар билан қарашга ҳаракат қиламан - ўтмишни оқ-қора рангга бўяб, ҳукм чиқариш учун мен ким бўлибман. Бу дунёда воқеалар фақатгина ўзига маълум бир режа асосида ривож топади, вақт эса уларнинг гувоҳ ва иштирокчиларини алмаштириб ўтаверади. Биз тақдиримизни танламаймиз; мен ҳозир тарихий деб аташ мумкин бўлган турли хил муҳим воқеаларни кўрганман ва бошдан кечирганман - қайта қуриш давридан бошлаб, Совет Иттофоқи парчаланиши, янги давлатнинг барпо этилиши ва ҳаттоки Ўзбекистон байроғининг яратилиш жараёни. Сизга кичик сирни очаман, байроқ лойиҳаси отам томонидан менинг акварел бўёқларим билан чизилган эди. Аммо, бу албатта, бутунлай бошқа воқеа ва уни ҳам балки ҳикоя қилиб берарман.

Фикримча, шахсий ҳикояларнинг ўрни муҳимроқдир, чунки улар инсоннинг чинакам фазилатларини акс этади. Уларнинг кўпи болалик давридан.

Куни кеча эслаган ва хотирамга чуқур ўрнашган ушбу воқеага 30 йил бўлибди, лекин ҳаммаси худди кечагидек…
Отам республика раҳбари этиб тайинланганларидан сўнг биз кенг бўлса ҳам квартирамиздан Дўрмон қараргоҳида жойлашган катта уйга кўчиб ўтдик. Ҳали ҳам ёдимда, кўчиб ўтган кунимизнинг эртасига тонг саҳардан мени деразадан келаётган супурги овози уйғотиб юборди.
Ёш боламасманми, атрофдаги барча нарсалар, уй, боғни кўришни, янги инсонлар билан танишишни истар эдим.

Шоша-пиша столдан бир нарсани олдим-у, эшик томон отилдим. Тўсатдан мени отамнинг жиддий овози тўхтатди. “Сен билан гаплашмоқчиман,” –дедилар, сокин, аммо жиддий овозда. Оҳангларидан суҳбат муҳим нарса ҳақида бўлишини англадим.

Отам деразанинг пардаларини очиб, узун супурги билан уйимиз зиналарини тозалаётган инсондан кўзларини узмасдан: “Шу инсонни кўряпcанми? Одамлар билан ўзингни ҳамиша шундай тутгинки, бир кун келиб, мен катта мансабда бўлмаган пайтларда ҳам, ҳар бир инсоннинг кўзига тикка қара олишингни, хулқ-атворинг учун ҳеч қачон уялиб қолмаслигингни истайман,” – дедилар.

Сиз берган дарсни мен ўзлаштирдим, отажон, ва буни фарзандларимга ҳам ўргатямпан.

… ва қилган меҳнатларингиз беҳуда бўлмаганига мен ишонаман, - деб ёзади лола Каримова.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Bunyod 29 август 2019 00:00
    Xudo raxmatlik joylari jannatdan bulsin u kishidik inson yagona utdi qanimcha gaplar suzlar olqishlar gapirsak xam kam siyosatiga gap suz topolmaydi xechkim gapirgan gapini qaytib olgan insonamas shu uchun xam gururlansak buladi
  2. Асад Нигматов . 28 август 2019 02:28
    Бисмиллахир рохманир рахим !
    Алхамдулиллахи роббил 'аламин !
    Бизни муслим ва му́мин килиб яратган,
    факаткини ёлгиз у́зинга сажда килдирган,
    Оллохим ,сенга хамду санолар бу́лсин.
    Биз мусулмонлар у́тган аждодларимизни,
    у́тган уламоларимизни, у́тган якинлари-
    римизни факат яхши су́зларимиз эслаш
    бурчимиздир ! Биз мусулмонлар Оллох
    та'лохдан(бошка динлар фаркимиз)
    олдин у́зимизга инсоф су́раймиз, кейин
    бошкаларга инсофга чакирамиз.
    Бир-биримизга оллох таоладан икки дунё
    саодатини су́раймиз.
    Буюк аждодларимиз Жалолиддин Мангу-
    берди, Амир Темирдек, буюк олим-олима
    ларимизни, Алишер Навоий у́хшаган буюк
    таффакурларимизни яхши су́злар билан
    эслаймиз ва махрурланамиз .
    Додамиз Ислом Каримовни У́збекистон
    деган мустакил, улуг ватанимизни асосчи-
    си деб тан оламиз ва хурмат билан тилга
    оламиз. Ватанимиз пойдевори ( фундамен
    -тини), асосини курган инсон деб биламиз. Оллохдан колганларга, куч кувват, этикод,
    элим-юртим деб чарчамасликларини,
    хар балодан,ёмон ку́злардан ,хар хил
    офатлардан саклашини су́раб коламиз !!
    Амин !!!
  3. shahnoza 27 август 2019 13:32
    Ha 1 Prezident bobomiz tugri strategiya oborganlar joylari jannatdan yotgan urnilari yorug bulsin sizni esa Alloh uz panohida asrasin qolganlarga ollohm insof bersin
  4. Ikrom Yodgarov 27 август 2019 12:27
    Insonlarni Buyuklar darajasiga ko'taradigan bu ularning tinimsiz mehnatidir. Mening birinchi prezidentim I A Karimov ham ana shunday mehnatkash, zabardast, va qo'rqmas , Inson edilar !..... Xudo rahmatiga olsin omin...
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Лола Каримова: Отамнинг фикрлари оммавий ёки нуфузли манбалар фикрига қарама-қарши бўлганда ҳам, бу уларни умуман қўрқитмаган