Сўров натижаси: Агар Ўзбекистонда эртага сайлов ўтказилса аҳолининг кўпчилиги O'zLiDeP номзодларига овоз берар экан

Сўров натижаси: Агар Ўзбекистонда эртага сайлов ўтказилса аҳолининг кўпчилиги O'zLiDeP номзодларига овоз берар экан
Агар Ўзбекистонда эртага сайлов ўтказилса аҳолининг аксарият қисми O'zLiDeP номзодларига овоз берар экан. Телеграмдаги "Сизнинг фикрингиз" каналида "Агар эртага парламент сайловлари ўтказилса, қайси партияга овоз берган бўлар эдингиз?" деган сўровнома жойлаштирилипти.

Ана шу сўров натижасига кўра O'zLiDeP партияси етакчиликни қўлга киритди. (Қуйидаги суратда кўришингиз мумкин)

Сўров натижаси: Агар Ўзбекистонда эртага сайлов ўтказилса аҳолининг кўпчилиги O'zLiDeP номзодларига овоз берар экан


Норасмий тарзда ўтказилган сўровномада юртимиздаги бешта партия овозга қўйилган бўлиб, унда овоз берганларнинг 35 фоизи O'zLiDeP'га, 32 фоизи Миллий тикланишга, 13 фоизи ҳеч қайсисисига овоз бермаслигини, 6 фоизи "Адолат" партиясига, яна 6 фоизи ҳали бир қарорга келмаганини, 5 фоизи ХДПга ва 3 фоизи янги ташкил этилган Экологик партияга овоз беришини маълум қилишган.

Эслатиб ўтамиз бу йил сайловлар 22 декабрь куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар

  1. ШОХИСТА 29 август 2019 10:47
    БУГУН МАМЛАКАТИМИЗДА СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАР ЎЗ МАҚСАДЛАРИ САРИ ДАДИЛ ҚАДАМ ТАШЛАБ ИМКОН ҚАДАР ХИЛҚ ИЧИДА ХАЛҚ БИЛАН. ЛИБЕРАЛ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ БОШҚА ПАРТИЯЛАРДАН ФАРҚЛИ КАТТА КУЧГА АЙЛАНИБ УЛГУРДИ. САБАБИ БАЛАНДПАРВОЗ ҚАРСАКБОЗЛИК ТАДБИРЛАРИДАН ХОЛИ РЕАЛ ВА АНИҚ НАТИЖАДОР ИШЛАРНИ АМАЛГАОШИРИБ АХОЛИ УЧУН ЎЗ ХИЗМАТИНИ АЯМАЙ КЕЛМОҚДА. ПАРТИЯ ИШЛАРИДА ОМАД ВА ҒАЛАБА.
  2. Мавжуда 28 август 2019 20:58
    Либерал- демократик партия сайловларда албатта ютиб чикади, чунки бу партияни куллаб- кувватловчилар жудааа куп. Бу партия амалий ишлар партияси. Суров утказилганда "Миллий тикланиш" партияси вакиллари суров якунларини кутмасдан узларини голиб деб эълон килдилар. Лекин натижалар нимани курсатди!!.
  3. Зухра 28 август 2019 15:34
    Бугун Хамма тадбиркор. Тадбиркор халкка мададкор.
  4. Раъно 28 август 2019 14:35
    Сайловда барча партияларга омад тилайман. "Миллий тикланиш" узини курсатишига ишонаман. Миллий тикланишга омад.
  5. Ўринбоева Юлдуз 28 август 2019 10:23
    "Миллий тикланиш" олға
  6. Шахноза Тангриберганова 28 август 2019 09:43
    Сўровномалар натижаси ҳеч нимани ҳал қилмайди, назаримда.Қайси жойга борманг ҳақиқий жон куйдириб ишлаётган, барча соҳалар бўйича ўз таклифлари билан чиқаётган партия бу "Миллий тикланиш" демократик партияси. Бу нарсалар замирида бизнинг катта жамоа-тарафдорларимиз, уларнинг меҳнатлари ётибди. Жамиятимизда яшаётган ҳар бир фуқаро, у ким бўлишидан қатъий назар ўз ватанини севса, ардоқласа, миллийлиги билан ҳақли равишда фахрланса албатта "Миллий тикланиш" партияси мақсад ва ғояларини ёқлаган бўлади. Бугунги кунга теран назар солиб амалий ишларни солиштирадиган бўлсак ҳеч бир партия кучи "Миллий тикланиш" ДП га тенг кела олмайди. Буни чуқур англамоқчи бўлган инсонларга партия дастурий мақсад ва ғоялари билан яқиндан танишишни тафсия қилган бўлардим. Албатта бу йил ўтадиган холисона, шаффоф руҳдаги сайловларда "Миллий тикланиш" партиясининг қўли баланд келиши шубҳасиз!!!
  7. Yigit 28 август 2019 09:28
    Tadbirkor bo'l deydi. Bankka borsang kerdit yo'q kredit olsang boshlashga sharaoit yoq sharoit topsang xamma yoq qog'ozbozlik, xammasidan otib ish boshlasang yuqori soliq tekshir tekshir. Qani lidep. Xar bir oila tadbirkor. Yoshlar kelajagimiz davlat dasturlari xam o'lda jo'lda tadbirkorlar boshlamasdan kasot bolib qarzga botgan qani lidep?
  8. Ходжаев Хасан 28 август 2019 09:06
    ХАЛҚ БЎЛ, ЭЛИМ

    Қадим юртга қайтсин қадим наволарим,
    Қумлар босиб қуримасин дарёларим.
    Алпомишга алла айтган момоларим
    Руҳини шод этай десанг — халқ бўл, элим!..
    Дунёга боқ, қадди сендек ким бор яна,
    Довруғи ҳам дарди сендек ким бор яна.
    Халқ бўлишга ҳадди сендек ким бор яна,
    Мозийни ёд этай десанг — халқ бўл, элим.
    Сен тебратган бешигини Соҳибқирон,
    Сенинг боланг юлдузларга қўйган нарвон.
    Бир майизни қирққа бўлган бир тану жон —
    Кунларингга қайтай десанг — халқ бўл элим.
    Дарё бўлиб жўшгин энди завқи улуғ,
    Байрамингда севинч кўз ёшингга қуллуқ,
    Юртим деган жасур Юртбошингга қуллуқ,
    Унга қанот бўлай десанг — халқ бўл, элим.
    Бўлар элнинг болалари бир-бирин дер,
    Бўлмас элнинг болалари бир-бирин ер.
    Бир бўл энди, қадри баланд қаддингни кер,
    Халқ бўл, элим, халқ бўл, элим, халқ бўл, элим!

    Ўзлигини англаган, миллий манфаатлари ва миллий қадриятларини юксалтирган ҳалқ, миллати, ирқи, динидан қатъий назар ривожлана олади. МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШДАН МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ САРИ. МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ ШИОРИ ВА КЕЛАЖАККА БЎЛГАН ИШОНЧИ
  9. Ботиржон 28 август 2019 08:59
    Бугунги шиддат билан ўтиб бораётган вақтда фаолиятни сархисоб қилиш жуда ҳам мухим деб хисоблайман. Ха мана сиёсий партиялар кутган жараёнлар тобора қизғин паллага яқинлашиб келмоқда. Ўтказилган сўровлар натижасига назар солсак, сайловчиларимиз бугун сиёсий жараёнларга бефарқ эмасликларини намаён этдилар мен уларнинг барчаларига рахмат айтаман. Шу ўринда такидлаб ўтмоқчиман жамиятда турли табақа қатламлар бор (яни партиялар ўзининг электорати деб хисоблайдиган) булар у ёки бу сиёсий партияга мансублигини намаоён этади ҳамда аниқ мақсадлар сари интилади. Шу ўринда "Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси барча қатламни (яни электорат вакилларини) миллий қадриятларини, миллий урф-одатларини, миллий ўзлигини тарғиб қилади ва қадрлайди. Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари илдам одимлайверади.
  10. Лола Миралиева 27 август 2019 23:01
    Сўровномалар натижаси бўйича ЎзЛиДеП партиясини қўллаб қувватловчилар кўп бзлгандир. Бироқ, уларни билдирган фикрларига умуман қўшилмаган бўлардим. Жудаям мақтаб юборишибди. Партия қайси тадбиркорни мушкулини осон қилибди. Деярли ҳар куни ижтимоий тармоқларда тадбиркорларнинг мурожаатлари кўряпмиз. Бу бўйича қандай амалий ишлар қилинди.Инсоният ишлаши, даромад топиши ва оила боқиши учун партия аъзоси бўлиши шарт эмас. Лекин ҳар бир инсон ўзини англаши учун миллий ғурур ва миллий ўзлигини англаши лозим. Шу сабабли мен Миллий тикланиш партиясига овоз беришларини истардим. Сабаби нафақат инсонлар, бутун жамият миллий ўзлигини англамас экан, ундай жамият таназзулга учраши мумкин. Президентимиз таъкидлаганларидек, Миллий тикланишдан - миллий юксалиш томон олға борамиз ҳурматли юртдошлар!
  11. КАМОЛА 27 август 2019 21:01
    Маьнавиятсиз тадбиркор ривожлана олмайди! Миллий тикланиш гояси -бу хамма замонларда энг мухим гоя болиб колаверади. Чунки кайсидир давлат, кайсидир мамлакатни босиб олмокчи булса, биринчи навбатни халкни узлигини унутиши, миллий гурур туйгусини сундиришга, миллий кадриятларини йук килишга улгуради. Шуни хам унутмаслик керакки тунги клуб очиб, ешларни жангари рухда шавкатсиз тарбия топишига шароит яратиб берадиган компютер уйинларини интернет кафе очиш оркали ешларга таргиб килаетган, миллий генофондимизга зарар етказувчи махсулотларни мамлакатимтзга олиб кираетганлар, миллий минталитетимизга бегона булган сериалларни курсатаетганлар хам тадбиркорлардир. Илтимос жамият учун кайси партия гоялари мухимлигини чукур уйлайлик. Миллий тикланиш гоялари улмас гоялар!

    Ma'naviyatsiz tadbirkor rivojlana olmaydi! Qani kim bu gapni noto'g'ri deya oladi? Mamlakatimizda prezident Shavkat Mirziyoyev tomonidan iqtisodiy islohotlar amalga oshirilib, bu tizim o'z yo'liga tushib bo'ldi. Ammo o'z farzandini sotish, o'ldirish, aodam bosishga ham hazar qiladigan joylarga murg'ak farzandini tashlab ketish, kelin qaynonani, o'g'il otani o'ldirib qo'ygani haqida tez tez eshitmayapmizmi? Milliy tiklanish g'oyasi eng muhim g'oyaku azizlar! Saylovlarda milliy tiklanish yutsagina uning g'oyalari jamiyat hayotiga ta'surchan singadi. Biz milliy tarbiya usullarimizni unutmaylik. Bir mamlakatni ikkinchi mamlakat bosib olishni istasa, birinchi bo'lib ma'naviyatiga, milliy g'ururiga, milliy qadriyat va an'analariga, madaniyatiga tajovuz qiladi. Buni barchangiz bilasiz ahir. Tungi klub ochib milliy mintalitetimizga yot urflarni chiqarayotganlar, behayo seriyallarni efirga uzatib andishamizni o'g'irlayotganlar ham tadbirkorlar deyiladimi? Iltimos ma'naviystimiz, go'zal tarihimiz va milliy g'ururimizni yo'qotib qo'ymaylik. Milliy tiklanish iqtisodiy sohada ham faol faqat u milliy manfaaatlarni ustuvor deb biladi. O'zbekistonda ishlab chiwarilgan degan brendni dunyoga tanitish tarafdoridir. Azizlar bo'lajak saylovda milliy tiklanish g'olib bo'lsagina jinoyatlar kamayadi, eng muhimi milliy tiklanish g'oyasi jamiyatga samarali singadi. Milliy tiklanish bilan bo'ling.
    (SHAHSIY FIKR)
  12. Сабырова Зухра 27 август 2019 18:52
    Миллий тикланиш демократик партияси
  13. Абдисалим Муминов 27 август 2019 18:19
    Ассалому алайкум. ЎзЛиДеп- Бизнинг партия шу вақтгача ким билан ишлаб келди? Партиямиз электорати бўлган тадбиркорлар ва ишбилармонлар кимлар, одамлар бўлмасдан. Бугун ҳар бир одам тадбиркордир. Шундай экан одамлар билан ишлашга эҳтиёж сезмайди деган гап бу бир сафсата. Бойлар партияси деган тушунча ҳам нотўғри. Нега деганда партиямиз фаоллари оддий одамлар билан гаплашганда тадбиркорликка, ишбилармонликка чорлайди. Бу борадаги тўсиқларни, ғовларни ечишга ҳаракат қилиб келади. Натижада қанчадан қанча одамлар тадбиркорлигини партиямиз орқали йўлга қўйиб, ўзини ва бошқаларни иш билан таминлашга эришиб келмоқда. Биз оддий одамларни ва ўрта синфни тадбиркорлигига кенг йўл очиб, уларни бой қилишга ҳаракат қиламиз. Зеро иқтисодий дастаксиз қуруқ гап билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Ўзлидеп 200 дан ортиқ қонун лойиҳаларининг муҳокамасида ва қабул қилинишида бевосита иштирок этди. Фермерлар, томорқа ер эгалари, деҳқон хўжаликларини янада ривожлантиришни асосий вазифа деб билади ва бу ишларни янада кучайтиради. 600 га яқин нодавлат нотижорат ташкилотларни ягона тузилмага - Миллий ассоциацияга бирлаштиришга ташаббускор бўлди. Партиямиз томонидан ёшларга 10 дан ортиқ лойиҳалар жорий этилган бўлиб, лойиҳа доирасида 20 мингдан ортиқ ёшларга 47 млрд. сўм миқдорида кредитлар олишга амалий кўмак берилди. Шу орқали 50 мингдан ошиқ иш ўринлари яратилди. Аёллар бўйича 7 та лойиҳалар жорий этилган бўлиб, 2 миллиондан ортиқ хотин қизларни қамраб олган. Биргина " Оилавий тадбиркорликдан - мустаҳкам оилага" номли лойиҳа доирасида хотин-қизларга 42 млрд. сўмдан ортиқ кредитлар олишга амалий кўмак берган. Буни натижасида 6500 га яқин иш ўринлари яратилган. "Соғлом оила - мустаҳкам оила" лойиҳасида 250 мингдан ортиқ хотин қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилган. Ўзлидеп сиёсий ташкилот сифатида мулкдорлар қатлами, кичик бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳаси, фермерлар ва деҳқон хўжаликлари вакиллари, ишбилармонлар, моддий ва интеллектуал мулк эгалари билан бирга, ўз тадбиркорлиги эвазига халқ фаровонлигига эришиш учун ҳаракат қилаётган оддий фуқароларни ўз сафига бирлаштиради, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилади. Аҳоли даромадларини ошириш, жамият ва давлат қурилишининг энг муҳим йўналишлари- мустақил тараққиёт ва ватанимиз суверенитетини мустаҳкамлаш учун курашади. "Бошқалар"га маслаҳатим - амалий ишларни кўпроқ қилса яхши бўлар эди.
  14. Камолиддин 27 август 2019 17:45
    Хамма нарса айланиб келиб, маблағга тақалади, билиб қўйинглар тадбиркорлардан тушаётган солиқлардан, ўша электоратини асосий қисми ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари бўлган "Миллий тикланиш", "Адолат", "ХДП" ва "Экологик харакати" партиялар аъзолари ойлик олаяпти.Бюджетга, халққа фойдамиз тегяпти.Масалан бизнинг туманда битта тадбиркор минглаб фуқароларни иш билан таъминлайди.Хомийлик ишларимизни айтмасак хам халқ билади.Қисқаси Ёш тадбиркор элга мададкор.
  15. Реалист 27 август 2019 16:54
    Бу қўғирчоқ партиялар сайловдан кейин йўқолиб кетади,бу сайловолди ўйинлари.Бизда хақиқий
    оппозицион партия йўқ.
    Шунинг учун мен хеч қайси партияга овоз бермайман.
    P.S.Ўзим партия тузсаммикан
    «пивохўрлар партияси»деб.
    Асосий мақсадим ишсизликни йўқ қилиш,ойликларни ошириш,
    солиқларни камайтириш,100%
    сўз эркинлиги бўлади.
    Ким за?
  16. Эшниёзов Муҳаммад 27 август 2019 16:15
    Албатта халқимиз ёки сўровдп иштирок этган юртдошларимиз тўғри йўлни белгиладилар. Тўғри, барча партияларнинг ҳам мақсади юртни ривожлантириш, бироқ барча муаммоларнинг ечими тадбиркорлик, солиқ тўловчилар сонини оширишда. ЎзЛиДеП-доим халқ билан, доим биринчи!
  17. Шаҳбоз 27 август 2019 15:19
    Пулингиз кўп, ишингиз зўр, тадбиркорлигингиз авжида, даромадингиз юксакда бўлсин, бироқ маънавиятингиз, тарбиянгиз йўқ бўлса ва миллий ўзлигингизни унутсангиз, билингки сиз – инсонликдан йироқсиз. Хатто, қорни оч ҳайвон ҳам ҳаракати билан қорин тўқлай олиши мумкин.
    Инсоният бор экан, миллат бор экан МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ ҳамиша ғолиб!
    Либерал демократлар таназзулга юз тутиши мумкин, аммо МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ қалбларда мангу яшайди!
    ЎзЛиДеП эришган ушбу кўрсаткич – Миллий тикланишнинг миллий юксалиш йўлидаги кичик қадамидир!
    МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШнинг катта қадамини тасаввур қилаверинг!
    (Шахсий фикр-мулоҳазалар ўрнида)
  18. Алик 27 август 2019 15:06
    Ишсизларга иш топиб беради деб эшитмаган эканман.
  19. Ўктамбек 27 август 2019 15:01
    ЎзЛДП ҳеч қандай халқни манфаатларини ҳимоя қилмайди, халқга қарши қарорлар қабул қилаётган ва тасдиқлаб бераётганлар, шу партия аъзолари, шу партия ҳукумронлиги даврида нарх наво ошиб, халқ баттар қашшоқлашди, бу партияни ўйинларига учманглар, огоҳ бўлинглар, кўзларингди очинг.
  20. Нурбек 27 август 2019 14:37
    УзЛидеп канча одамни иш билан таьминлаган ва канча одамга кредит оберган аник маълумотлар борми.
  21. Зиедахон Рахмонова 27 август 2019 14:09
    Либерад партия тарафдорлари куплигидан мам нуман яна да ишонч билан атаман бундан хам куп рок булади
  22. Гулим 27 август 2019 13:18
    Кеча бошқа маълумот, бугун бошқа
  23. Илхом 27 август 2019 12:22
    Албатта ЎзЛиДеПгада! Қанчадан қанча тадбиркор бўлишни, ёки ўзининг даромадини яхшилаб, бир марта келадиган ҳаётда бахтли яшашни орзу қиладиган ҳар бир инсон ЎзЛиДеПга овоз берадида! Сабаби оддий, бошқа партиялар ҳам яхши мақсадларни ўз олдига қўйгани ҳолда, иш билан таъминланишда, рўзғорини тебартишда маблағга эҳтиёжи бор ҳар бир инсон бугун тадбиркорлик орқали яхши яшаш мумкинлигини яхши билади. Партия лойиҳалари орқали ўз бизнесини бошлаган ўқитувчи-ю, шифокордан тортби иш қидириб юрган оддий юртдошимизгача бугун ЎзЛиДеП лойиалари каби лойиҳалар кўпайишини, банклардан осон ва кам фоизли кредит олишни, энг муҳими уни қўллаб турган давлат борлигини, унга йўл йўриқ кўрсатиб, рағбатлантириб турган ЎзЛиДеП борлигини билган ҳар бир инсон ЎзЛиДеПга овоз бериши аниқ-ку! Миллий қадрият ва анъаналар, ижтимоий ҳимоя ва адолатли жамият бўлиши керак албатта . Бироқ, иш жойинг бўлмаса, нима иш қилишни, бола чақангни қандай боқишни билмай сарсон бўлиб юрсан, бошқа ҳамма гаплар бекор гап. Яхши ва бахтли яшашнинг энг оддий йўли фақат ва фақат ишли бўлишда, даромадга эга бўлишда. Орзуларинг ижобати эса фақат ва фақат имкониятларинга боғлиқ. ЎзЛиДеП учун овоз бераман! Яшасин ЎзЛиДеП!
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Сўров натижаси: Агар Ўзбекистонда эртага сайлов ўтказилса аҳолининг кўпчилиги O'zLiDeP номзодларига овоз берар экан