Бош прокуратурада байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда бир гуруҳ ходимлар тақдирланди.
Шунингдек, байрам тадбири доирасида аттестациядан муваффақиятли ўтиб, янги қабул қилинган кадрлар ўз хизмат вазифаларини ҳалол ва виждонан бажаришга, қонун бузилишига қарши муросасиз курашишга, фуқаро, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга тантанали қасамёд қилди, дея хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.