Жорий йил 4-7 сентябр кунлари Ўзбекистон Либерал-демократик партияси делегацияси Москва шаҳрида бўлади.
Делегация аъзолари "Единая Россия" партиясининг таклифига кўра жўнаб кетган. У ерда кенг доирадаги ўзаро манфаатли масалалар бўйича партиялараро маслаҳатлар ўтказилади.
Шунингдек, учрашув якунлари бўйича партиялараро ҳамкорлик тўғрисида тегишли келишув имзоланиши кутилмоқда.