ЎзЛиДеП депутатлари машина нархини яна-да қимматлаштирадиган қонун лойиҳасини қабул қилмади

ЎзЛиДеП депутатлари машина нархини яна-да қимматлаштирадиган қонун лойиҳасини қабул қилмади
Бугун, 5 сентябр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ЎзЛиДеП фракциясининг йиғилиши бўлиб унда. Унда куннинг биринчи ярмида экологик вазиятни яхшилаш мақсадида автомобиллар утилизацияси учун "утилизация йиғими"ни жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида депутатлар томонидан қаттиқ эътироз ва иккиланишга сабаб бўлди, дея маълум қилди депутат Расул Кушербаев.

"Сўзга чиққан депутат ҳамкасбларимиз мутахассислардан бунақа тартибни киритишни асослаб беришни сўрашди, бироқ тайинли жавоб бўлмади. Мен ҳам бунақа йиғимни жорий қилишда экологик вазиятни яхшилаш бош мақсад эканлигига шубҳам борлигини билдирдим. Шундоқ ҳам қиммат автомобиллар утилизация йиғими жорий қилинса янада қимматлашмаслигига ким кафолат беради? "Экология" жудааа яхши бахона топилди.

Хуллас фракция аъзоларининг эътирозларидан кўриндики қонун лойиҳаси овозга қўйилса қўллаб қувватланмайди, шу боис илтимосга кўра, маълум муддатга кун тартибидан чиқариб ташланди.

Бунақа кўриниш ва аҳволдаги лойиҳани яқин орада ўтказмасак керак. Агар яна... Хуллас ҳаммага инсоф ва чидам", - дейди дупутат.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Tadjiev shuxrat 7 сентябр 2019 03:12
    Xalq manfati uchun qonun ishlash kerak xalqni siqish uchunmas manga munaqa parlament kerakmas ozini chomchagini toldirsa boldi ogri bol gar bol insofli bol
  2. Ali 6 сентябр 2019 06:51
    Hush ekologlar mashinadan ustama haq olsa, ekologiyaga ta'siri kamayadimi. Huddi yul uchun yigim chiqdi lekin yullar dabdala bulib yotibdi. Muhimi tashkilotda pul bor korrupsiya gillamoqda
  3. Orif 5 сентябр 2019 18:32
    Bir tiyinga qimmat moshinalarini nimaga buncha qimmatlashtirmoqchi bo'ladi,Kusto hayratdaaa!
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » ЎзЛиДеП депутатлари машина нархини яна-да қимматлаштирадиган қонун лойиҳасини қабул қилмади