Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 58-сессияси бўлиб ўтди. Унда пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев аҳолига ер ажратиш энг қийин, муаммоли ва оғриқли масала эканини таъкидлади, дея хабар қилди "кун.уз".
“Тадбиркорларга, аҳолига ер ажратиш энг бош оғриқли масалалардан бири. Бу борада мендан олдинги ҳокимлар ҳам қийналган, мен ҳам қийналяпман, мендан кейингилари ҳам қийналади. Ерни депутатларнинг маҳаллий кенгашлари қарори асосида бериш тартибини жорий қилиш лозим”, ─ дейди Ортиқхўжаев.
Маълум қилинишича, бош вазир қабулхонасига тадбиркорлардан тушаётган мурожаатларнинг 30 фоиздан ортиғини ер ажратиш билан боғлиқ муаммолар ташкил этади.