ДХХ Ўзбекистон - Қозоғистон чегара постида жиноий гуруҳдан жабр кўрганлардан алоқага чиқишни сўрамоқда

ДХХ Ўзбекистон - Қозоғистон чегара постида жиноий гуруҳдан жабр кўрганлардан алоқага чиқишни сўрамоқда
Давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистон - Қозоғистон чегара постида жиноий гуруҳдан жабр кўрганлардан алоқага чиқишни сўрамоқда.

Эълон матни фейсбукдаги "Халқ билан мулоқот" гуруҳига жойлаштирилди.

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 5 август куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси ҳамкорлигида Тошкент вилояти божхона бошқармасига қарашли “Яллама” чегара-божхона постига туташ ҳудудда ўтказилган тезкор тадбир давомида жисмоний шахслар ва божхона ходимларидан иборат жиноий гуруҳ фаолияти фош этилган эди.

Ушбу жиноий гуруҳ аъзолари Ўзбекистон - Қозоғистон давлат чегарасида жойлашган “Яллама” чегара-божхона постидан юк автотранспорт воситаларини навбатсиз ва тезлаштирган ҳолда ўтказишни ваъда қилиб, автотранспорт воситалари ҳайдовчиларидан ҳамда тадбиркорлардан тамагирлик йўли билан мунтазам равишда пул олиб келишган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар!

Агарда Сиз ушбу жиноий гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз, (+99871) 259-35-40, (+99890) 950-04-40, (+99897) 443-00-22 телефон рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз, дейилади эълонда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Дилшоджон 21 сентябр 2019 22:36
    Қозоғистондан узбга ўтаётганда чўнтакдаги пулларни столни устига қўйгизади. Шунда қозоқ таможнийчилари бири сухбатга тортганда иккинчиси ўғирлаб қўйиш холатлари жуда кўп кузатилган.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » ДХХ Ўзбекистон - Қозоғистон чегара постида жиноий гуруҳдан жабр кўрганлардан алоқага чиқишни сўрамоқда