Ортиқхўжаев ишдан кетган ҳоким ўринбосарининг оиласига: «Интернетда бўлаётган бўҳтон гапларга ва салбий изоҳларга эътибор қилманг!»

Ортиқхўжаев ишдан кетган ҳоким ўринбосарининг оиласига: «Интернетда бўлаётган бўҳтон гапларга ва салбий изоҳларга эътибор қилманг!»
«Kun.uz» мухбирларига ташланган Олмазор тумани ҳокими ўринбосари А.Ваҳобов лавозимидан озод этилгани кеча маълум бўлди. Шу билан бирга «Togri.uz» нашрида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг А.Ваҳобов тўғрисидаги фикрлари бериб ўтилди.

«Ижтимоий тармоқларда сизнинг ўғлингиз Абдурасул Вахобов тўғрисида ҳар хил салбий фикрлар ва изоҳлар билдирилиши мумкин. Сизларга сидқидилдан бир илтимосим бор, уларга аҳамият берманг ва ўзингизни қийнаманг. Сизни фарзандингиз билан 1,5 йил аввал танишиб, шу давр мобайнида мен уни фидойи ва жонкуяр, кеча-ю кундуз халқ дардини енгил қилиш мақсадида юрган қалби тоза инсон сифатида кўрдим.

Абдурасул Ваҳобовни маҳаллий ҳокимият тизимида узоқ вақт (15-20 йиллар) давомида жонини аямай эл-юрт хизматида бўлиб келган юқори малакали мутахассис, ўз касбининг устаси ва минглаб одамларга беғараз ёрдам қўлини чўзган инсон деб муболағасиз айта оламан. Чунки бу каби ҳолатларга шахсан ўзим кўп маротаба гувоҳ бўлганман.

Халқ манфаатларини шахсий масалаларидан устун қўядиган ва эл-юрт учун керак бўлса жонини берадиган инсонни тарбиялаб вояга етказганингиз учун сизларга чуқур миннатдорчилигимни изҳор қилмоқдаман.

Абдурасул Ваҳобовнинг фарзандларига шуни айтиб ўтмоқчиман. Сизлар ўз отангиз билан ҳақиқатдан хам фахрланиб юришда давом этишингиз лозим! Чунки отангиз инсонпарвар, ўта меҳнаткаш, ҳамда халқ муаммоларини профессионал даражада ҳал қилиб келган ва Ўзбекистоннинг ривожланиши учун ўз ҳиссасини қўшган инсондир!

Интернетда бўлаётган бўҳтон гапларга ва салбий изоҳларга эътибор қилманг! Отангизни бошингизда олиб юринг ва унга бўлган ҳурматингизни ва ишончингизни мустаҳкам қилинг», деган Ортиқхўжаев.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Азамжон 2 октябр 2019 19:45
    Пулинг булса амалдорлар керак булса бир??????????? Жойингни упади
  2. Мехмон 29 сентябр 2019 22:08
    "Танишлари болганчин" демокчидим.Албатта узларининг одамлари. Шунингчун оиласидан узр сорагандек. Канча канча одам ишдан кетадику беайб, хеч Ким уларни оиласига мурожаат жонатмайдику. У беиш
    колмайди аллакачон жойлаб болинган.
  3. Мехмон 29 сентябр 2019 15:52
    Ташишлари болганчин Шахар хокими хижолат болиб мурожаат йуллаганлар. Бу аник ва аник хакикат.
  4. Умид Сафаров 29 сентябр 2019 13:21
    Халкнинг дарди билан яшаган, халкни уйи томи устидан кутариб судраб чикариб хайдамиди, уни рози килади
  5. Азиз 29 сентябр 2019 09:14
    Соккани йегсаларинг отангизни яна тиклаб кояман иш жойига деб кулогига шивирлади
  6. Динара 29 сентябр 2019 04:27
    Канчалик гапи тугри билмадиму билишимча у одамларни зор какшатди.кузим б.н курганим.у халк гамидамас нафс гамида чопди.халлкамас сизга купрок фойдаси тегди.маниичун сизам ундан баттар шахссиз.интернитдан чикарганман хулосаларимни.узр.лекин хакикат бу.
  7. Davlat 28 сентябр 2019 23:10
    Kekkaygan manimcha
  8. Muxiddin 28 сентябр 2019 21:44
    Internetga chiqib tuxmat qilganidan bildik yaxshi aktyor ekan. Yolg'onchilikni kimdan o'rgangan ?
  9. Нодира 28 сентябр 2019 19:49
    КЎЗИНГИЗГА ҚАРАБ ЁЛҒОН ГАПИРГАН ХОКИМНИ СОБИҚ ЗЎРАВОН ЎРИНБОСАРИГА ФАҚАТГИНА СИЗ, ХУРМАТЛИ ОРТИҚХЎЖАЕВ ЯХШИ ФИКР БИЛДИРДИНГИЗ.АММО БУТУН ХАЛҚ НОРОЗИ ВА У ФАҚАТ ВА ФАҚАТ СИЗГА ЎХШАГАН ТАДБИРКОРЛАР ВА ПУЛДОРУ АМАЛДОРЛАРГАГИНА ЁРДАМ БЕРГАН, ..... ЭВАЗИГА. ОДДИЙ ХАЛҚ УНИ ТИЛИНИ ТОПИШГА ҚИЙНАЛГАН. НАТИЖАДА УЙИ БУЗИЛИБ, ЁЛҒОН МАЪЛУМОТНИ ДАВЛАТГА ТАҚДИМ ҚИЛИБ ХАЛҚ НАФРАТИГА САЗОВОР БЎЛДИ.
  10. Men 28 сентябр 2019 19:27
    Bir odamni oyogidan kutarib tashqariga olib chiqib kotta yordam qilganini kurgan edim .bechirani uzini uyidan sudrab chiqib.
  11. Men 28 сентябр 2019 14:53
    Jahongir aka qora ruyxatda siz xam bormi...
  12. Ali 28 сентябр 2019 14:40
    Demak u odam oldin akfada, artelda yoki kottalar uchun xizmat qilgan. Ovchi uzini yaxshi chopqir sezgir hamda sadoqatli xizmatkorini yuqotsa doim shunday qatg'uradi
  13. Оtabek 28 сентябр 2019 13:50
    Har kimning õz qarashi bor. Yomon desak har bir insonning yomon tarafi bor. Mening fikrim bitta holatni kõrib insonga baxo berib bõlmaydi.
  14. Анвар 28 сентябр 2019 13:43
    гирт мараз одам эди
  15. Joker 28 сентябр 2019 13:12
    Шундай яхши одам булса нимага ва ким ишдан бушатди
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Ортиқхўжаев ишдан кетган ҳоким ўринбосарининг оиласига: «Интернетда бўлаётган бўҳтон гапларга ва салбий изоҳларга эътибор қилманг!»