Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев яқинлашиб келаётган парламент сайловларида ким депутат бўлиши мумкинлигини айтди. Аммо буни қаердан билиши ҳақида изоҳ бермаган.
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ўтган ҳафта бошида ўтган селектор йиғилишида сўзлаган нутқининг аудио ёзуви жамоатчиликка ошкор бўлди. Бу овоз вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевники эканлиги айтилмоқда. Ҳоким йиғилишда яқинлашиб келаётган парламент сайловларида кимлар депутат бўлиши мумкинлигига ишора берган.
"4 кундан кейин сайловлар турибди. Сайловларда ҳам ким депутат бўлади? Мана шу масалаларда ўзини кўрсатган одамлар депутат бўлади".
Сайлов бўйича Ўзбекистон қонунларида вилоят ҳокимларининг сайловга таъсир ўтказиши мумкинлиги кўрсатилмаган.