Куни кеча ижтимоий тармоқ ва ОАВларда Фарғона ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг яна бир видеоселекторининг аудиоси тарқалди.
Селекторда диний эътиқод, терроризм билан боғлиқ мавзу кўтарилган.
Аудиодан маълум бўлишича, Ғаниев Фарғона ҳокимларини соқол ва рўмол масаласида қаттиқ тергаган ва ҳатто «бир рўмолли журналистни қувиб солгани»ни айтиб мақтанган.
«Xabar.uz» манбасига кўра, Фарғона вилояти ҳокими масаласи бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Сенатининг йиғилишида кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғаниевнинг вилоят МИБ раҳбарлари иштирокида ўтказган мажлиси ва 52 нафар ўзбекистонлик Қозоғистонда ҳалок бўлганда бутун бошли туманни ҳақорат қилгани аудиоси ҳам катта муҳокамаларга сабаб бўлганди.