Бугун Сенат одоб комиссиясида Фарғона ҳокими Шуҳрат Ғаниев масаласи кўтарилиши хабар берилган эди.
Ушбу йиғилишда қатнашган «Xabar.uz» мухбирининг хабар беришича, Сенат комиссияси Шуҳрат Ғаниевни қаттиқ огоҳлантирган ва уч ой синов муддати берган.
Сенат раиси Танзила Норбоеванинг айтишича, Сенат одоб комиссияси фақат Ўзбекистонда эмас хориж давлатларида ҳам бор.