Аввалроқ сайтимизда Фарғона ҳокими Шуҳрат Ғаниевни Сенат комиссияси қаттиқ огоҳлантиргани ва уч ой синов муддати берилгани ҳақида хабар берган эдик.
"Халқ сўзи online" ана шу мажлисдан эксклюзив суратни ҳавола қилди ва унга қуйидагича изоҳ қолдирди.
"Одоб комиссияси йиғилишида иштирок этган Фарғона вилояти ҳокими, сенатор Шуҳрат Ғаниев ён дафтарчасига қайд этилган қандайдир ёзувларни ўқиб чиқмоқда".