ЎзЛиДеП депутатлари Туркияда вафот этган Нодира Қодирова масаласига эътибор қаратди

ЎзЛиДеП депутатлари Туркияда вафот этган Нодира Қодирова масаласига эътибор қаратди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари Расул КУШЕРБАЕВ ва Бекзод АРТИКОВлар Туркияда вафот этган ўзбекистон фуқароси масаласига эътибор қаратди. Қуйида депутат Кушербаевнинг телеграмдаги каналида қолдирган ахборотини ҳавола этамиз.

Сўнгги вақтларда Интернет бутунжаҳон ахборот тармоқлари орқали мусофирчиликда меҳнат қилаётган фуқароларимиз билан боғлиқ турли нохуш ҳолатлар ҳақида эшитаяпмиз.

Шундай ҳолатлар қаторида Туркия давлатида ҳаёти ўлим билан якун топган юртдошимиз Н.Қодирова билан боғлиқ вазиятни келтириш мумкин. Мазкур масала кўпчилик қатори биз учун ҳам қайғули.

Бу ҳолат яна бир бор чет элларда вақтинча меҳнат қилаётган ватандошларимизни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш тизимига доир масалаларни комплекс тарзда қайта кўриб чиқиш зарурлигини кўрсатмоқда. Ва афсуски бунда тегишли дипломатик ваколатхона ҳамда консулликларимизнинг фаолияти талаб даражасида эмаслигини билдириб ўтмоқчимиз.

Чунки ёш фуқаромиз Н.Қодированинг масаласи бўйича туркиялик фаол жамоатчилик вакиллари зарур қонуний чораларни кўриб, ҳақиқатни қарор топтириш талабини қўяётган бир пайтда, Ташқи ишлар вазирлиги вазият элчихона назоратида эканлигини билдириб ўтиш билан чекланди холос.

Бироқ назаримизда элчихона ва консуллик хизмати аввало вазиятни инсон ўлимига олиб келгунга қадар назоратга олиши ва шу вақт ичида фуқароларимизга зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатиши керак эди. Чунки консуллик аввало марҳум эмас, ҳаёт фуқароларимизга яқиндан кўмак кўрсатиш учун ташкил этилган.

Биз Туркия ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари томонидан бу ҳолат бўйича тергов ишлари инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг олий даражасида кўрилиб шаффоф, адолатли ва қонуний олиб борилишига қаттиқ умид қиламиз.

Шу ўринда табиий савол туғилади: нима учун чет эллардаги элчихона ва консулликларимиз фуқароларимизни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, уларнинг сарсонгарчиликларига йўл қўймаслик борасида ҳалигача “пассив”лик қилишмоқда? Чет эллардаги элчихона ва консулликларимизда турли бюрократик қоидалар, навбатлар ва баъзан консулларимизнинг инсон тақдирига бефарқ бўлиши каби ҳолатлар ҳақида сайловчилардан ҳам кўп бора эшитишга тўғри келмоқда.

Ваҳоланки, “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги қонуннинг 8-моддасига мувофиқ чет элда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг ҳимояси ва ҳомийлигидан фойдаланадилар. Буни амалга оширишда эса биз элчихоналаримиз ва консулликларимизга суянамиз.

Қолаверса, Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставига мувофиқ консуллик фаолияти Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва юридик шахслари консуллик муассасаси жойлашган давлатнинг қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси ва консуллик муассасаси жойлашган давлат иштирокчи бўлган халқаро шартномаларда берилган барча ҳуқуқлардан тўлиқ ҳажмда фойдаланиш имкониятига эга бўлиши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан чоралар кўриш мақсадида амалга оширилади.

Шунингдек, яқинда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш, мамлакат ҳудуди ва ташқарисида ҳам ишончли ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя кафолатларини кучайтириш бўйича алоҳида Фармони қабул қилинди.
Туркиядаги ҳолат кўпчиликка маълум бўлган биргина мисол холос. Афсуски бошқа мамлакатлардаги вазият ҳам ҳавас қиларлик эмас аслида.

ЎзЛиДеП томонидан меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш вазифаси сайловолди платформасининг устувор вазифалари қаторида белгиланаётган бир вақтда биз Туркиядаги нохуш ҳолатдан келиб чиқиб, Ташқи ишлар вазирлиги чет эллардаги барча элчихона ва конусулликларимиз томонидан фуқароларимизни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш борасидаги сусткашликлари юзасидан асослантирилган тушунтириш бериши керак, деб ҳисоблаймиз.

Шу боис, мазкур масала бўйича депутатлик сўрови киритиб, тез кунларда унинг натижалари ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишга қарор қилдик, деб ёзади депутат.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » ЎзЛиДеП депутатлари Туркияда вафот этган Нодира Қодирова масаласига эътибор қаратди