Валентина Матвиенко халқ қабулхоналари фаолияти билан танишди

Валентина Матвиенко халқ қабулхоналари фаолияти билан танишди
Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко бошчилигидаги Россия Федерацияси делегацияси 2019 йил 2 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева ҳамроҳлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхоналари фаолияти билан танишди.

Мартабали меҳмон мамлакатимизда аҳоли муоммолари билан ишлаш бўйича йўлга қўйилган янги тизим ҳақида хабардор этилди. Таъкидланишича, Президент халқ қабулхоналари нафақат фуқаролар мурожаатларини қабул қилади ва энг муҳим масалаларни ҳал қилиш бўйича чоралар кўради, балки жойларга бориб аҳолини ташвишга солаётган муаммоларни ўрганади, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан бирга уларни ҳал қилиш йўлларини ишлаб чиқади. Бунда халқ қабулхоналари аҳоли билан бевосита мулоқотни таъминлашга, бу йўналишда давлат органларининг жавобгарлигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Шунингдек, халқ қабулхоналари ҳудудлардаги ижтимоий ҳолатни ўрганишда ва жамоатчилик вакилларини жалб қилган ҳолда аҳолининг муаммоларини ҳал қилишда очиқлик, шаффофлик ва холисликни таъминлаш чораларини кўриши таъкидланди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
Бугун, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Бугун, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
Бугун, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Валентина Матвиенко халқ қабулхоналари фаолияти билан танишди