ЎзЛиДеП вакили "Миллий тикланиш" раҳбарининг "ЕОИИни иккинчи СССР деса ҳам бўлади" деган гапига жавоб қайтарди

ЎзЛиДеП вакили "Миллий тикланиш" раҳбарининг "ЕОИИни иккинчи СССР деса ҳам бўлади" деган гапига жавоб қайтарди
ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси халқаро масалалар бўлими мудири Азамат Сеитов "Миллий тикланиш" партияси раҳбарининг Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши мумкинлиги юзасидан айтган фикрига жавоб қайтарди.

Бугунги кунда Ўзбекистон фаол ва самарали ташқи сиёсат олиб бормоқда. Яқин ва узоқ давлатлар, хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлигимиз тобора мустаҳкамланиб, кенгайиб бормоқда.

Шу кунларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ташқи сиёсий жиҳати энг муҳим масалалар қаторига чиқаётганлигини кузатиш мумкин. Ва бу ҳолат аввало мамлакатимизнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш эҳтимоли борлиги ҳақидаги баёнотларга нисбатан билдирилаётган акс садолар билан боғлиқдир. Экспертларнинг расмий Тошкентнинг мана шундай кўриб чиқилган қадамига нисбатан турлича, баъзан ҳатто нохолис баҳолари қулоққа чалинмоқда.

Биз партиялараро рақобат кучайган бир шароитда, қолаверса партия фаоллари томонидан ҳам ушбу масалага аниқлик киритилишига эҳтиёжни кўриб, унга нисбатан ўз нуқтаи назаримизни билдиришга қарор қилдик.

Биринчидан, Эътиборни жалб қилаётган жиҳатлардан бири Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиш ёки қўшилмаслиги тўғрисидаги мавзу худдики Россия томонидан дабдурусдан кўтарилиб қолгандек кўрсатилаётганлиги. Ваҳоланки, ёзда, аниқроғи июнь ойида мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев “Сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўзи етарли эмас, унинг учун бозорларни топиш қийинроқ. Ҳоҳлаймизми, йўқми, Россия ва ЕОИИ – бизнинг асосий ҳамкорларимиз, савдомизнинг 70 фоизи улар билан боғлиқ”, деб қайд этган эди. Бундан ташқари, давлатимиз раҳбарининг август ойида Белорусь Республикасига ташрифи чоғида Белорусь томони билан баёнот имзоланган эди. Унда томонлар Беларусь Республикаси тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон ва ЕОИИ ҳамкорлигининг имкониятларини ўрганишга келишиб олган эдилар. Айтмоқчимизки, аслида сенсация, шов шув қиладиган нарсанинг ўзи йўқ. Ўзбекистон илгари ҳам ушбу мавзуни турли юқори даражадаларда, хусусан, парламент минбаридан туриб ҳам, ташқи сиёсий учрашувлар чоғида кўтариб келган. Булардан келиб чиқиб шундай хулоса қилиш мумкинки, Россия сенатори В.Матвиенконинг баёнотига бу қадар шов шувли характер бериш орқали айримлар яна бир бор ўзларига жамоатчиликнинг эътиборини жалб қилиш учун фойдаланишган, холос.

Иккинчидан, мазкур мавзу айрим экспертлар томонидан ўзларини миллий манфаатларимизнинг “жонкуярлари” қилиб кўрсатиш, аслида ура-патриотизм, яъни намойишкорона “ватанпарварлик”ларини намоён этиб қолиш учун фойдаланилмоқда. Шу туфайли ҳам бундай “экспертлар”нинг йўқ жойдан муаммо ахтариб топишга уринаётганлиги бежиз эмас.

Ватанимиз тарихий қисқа давр ичида мустақил тараққиёт йўлини босиб ўтди ва танланган мустақил тараққиёт йўлига содиқлигича қолмоқда. Бугунги кунда мамлакатимиз ўз ривожланишининг янги босқичига - мамлакатни янги, ривожланишнинг янада юқори даражага кўтариш, аҳолининг яшаш даражасини тубдан яхшилаш босқичига дадил қадам босмоқда.

Шу боис, Ўзбекистоннинг ҳеч қандай шарт билан ЕОИИ га қўшилиши ёки ушбу иттифоқ билан яқин алоқа қилишига йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақидаги кескин ва қатъий баёнотлари камида ҳайрат уйғотади. Гўёки бу Ўзбекистон Мустақиллигига бутунлай путур етказар эмиш. Масалан, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси етакчиси Алишер Қодиров Kun.uz сайтига берган интервьюсида “ЕОИИни иккинчи СССР деса ҳам бўлади. Бироқ Ўзбекистон кимларнингдир манфаати учун хизмат қиладиган давлат эмас... Биз ушбу иттифоққа қўшилишга мутлақо қаршимиз”, дея қайд этади.

Бу гапларда қандай хулоса чиқариш мумкин. Бизнинг сиёсий рақибларимиз “популизм” ва турли сиёсий қўрқувларда сиёсий очко ишлаб олишга ҳаракат қилган ҳолда, миллий зиёлилар орасида “хайп”га айланган мавзу измида бормоқда.

Ўзингиз ўйлаб кўринг, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси “бизнинг кўплаб ватандошларимиз Россия Федерациясида ишлашмоқда, инвестициялар алмашинуви ва атрофимиздаги улкан истеъмол бозори билан боғлиқ масалалар бор. Бироқ бизнинг партиямиз вакиллари мамлакат озодлиги, унинг манфаатлари устуворлигини ҳар қандай иқтисодий фойдадан юқори қўядилар”, дея таъкидлашмоқда. Қип қизил популизмдан бошқа нарса эмас.

Нимага бундай деяпмиз, ЎзЛиДеПнинг фикрича, бу масалада рад этиб бўлмайдиган қатор далиллар бор.

А). Айтиш керакки, Ўзбекистон мустақил давлат сифатида мустаҳкам оёққа турди ва мамлакатимизнинг у ёки бу интеграциявий бирлашмада иштирок этиши унинг озодлигига раҳна сола олмайди.

Б) Ўзбекистон Президенти фақат Ватанимиз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, ҳаракат қиладиган кучли ва мустақил раҳбардир. Шу боис, Ўзбекистон кимнингдир томонидан босим ўтказилиши мумкин бўлган давлат эмас. Давлатимиз ўз миллий манфаатларини яхши англайди ва уларни ҳимоя қилишга қудрати етади. Ўзбекистоннинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо бўлиш масаласини бундай шубҳа остига қўймаган жаноб Алишер Қодировга буни исботлаш шарт эмас, деб ўйлаймиз.

В). Вақтнинг ўзи, глобаллашув жараёнлари Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсатини янгилашни талаб этмоқда. Биз Президентимиз раҳнамолигида янги Ўзбекистонни бунёд этаяпмиз, шу билан бир қаторда мамлакатимизнинг Ташқи сиёсий фаолият концепцияси амалга оширилмоқда. Ш.М. Мирзиёев ташқи сиёсатда минтақавий интеграция ва конструктивизмнинг ташаббускори ҳисобланади. Конструктивизм эса турли қўрқувлар, ортиқча бўрттирилган ва гипотезага асосланган таҳдидларга берилмасликни назарда тутади.

Кенг очиқлик, прагматизм, оқилоналик ва камроқ сиёсийлаштириш ва идеаллаштириш ўзининг миллий манфаатларидан воз кечиш дегани эмас. Эски қолиплар ва бир ёқламаликлардан воз кечиш вақти келди. Агарда Алишер Қодиров ёпиқ мамлакатни эркин ва мустақил мамлакатлар учун энг яхши намуна деб ҳисоблайдиган бўлса, балки Шимолий Корея ҳақида эслаб кўрар.

Г). ЕОИИ кечагина ташкил этилган тузилма эмас. Россия гўёки ушбу тузилма орқали СССРни тиклайди, деган гап-сўзлар ҳам кеча пайдо бўлгани йўқ. Россия раҳбари буни бир неча бор рад этди. Евроосиё интеграцияси ташаббускори Н. Назарбоев бўлганини ҳам унутмаслигимиз керак. Шунингдек, битта бўлсада ЕОИИга қўшилганидан сўнг ўз мустақиллигини йўқотган мамлакатни кўрсатингчи. Россияга энг яқин бўлган Белоруссиянининг қанчалик мустақил сиёсат юритаётганига бир назар солинг. Айтмоқчимизки, гап ҳар қандай бирлашмада жуда кўп нарса мамлакатнинг ўз манфаатларини ҳимоя қила олишига боғлиқлиги ҳақида боряпти. Шу ўринда эслатиб ўтмоқчи эдикки, ЕОИИда қарорлар асосан консенсус асосида қабул қилинади, яъни томонлардан бири қабул қилинаётган қарор юзасидан ўз норозилигини билдирса, у қарор қабул қилинмайди. Айни дамда, Ўзбекистон Россия билан турли бирлашмалар, масалан, ШҲТ таркибига ҳам киради ва ҳали ҳеч ким Ўзбекистон у ерда ўз мустақиллиги ёки сиёсий қарорларни қабул қилишдаги суверенитетини йўқотмоқда деб шикоят қилганича йўқ.

Д). Энди хориждаги ватандошларимизга келсак. Турли фикрларга кўра, бундай юртдошларимиз сони бир неча миллион нафарни ташкил этишини унутмаслигимиз керак. Гўёки ўзини улар ҳақида қайғураётгандек кўрсатаётган партия раҳбари бу каби баёнотлар билан уларнинг Ватандан олисдаги ҳаётини фақат мураккаблаштиришини наҳотки билмаса.

Нафақат меҳнат мигрантлари, балки уларнинг бу ердаги оилаларининг келажаги ҳам реал вазият, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳимояланганлик даражасига боғлиқ. Мисол тариқасида Марказий Осиё мамлакатлари билан ўрнатилган яхши қўшничилик алоқаларини олайлик. Бугунги кунда минглаб нафар оддий фуқаролар чегарларда ўтказиш пунктларидан бемалол эркин ўтишлари, минтақада эркин ҳаракатланишлари, қариндошларини йўқлаб боришлари учун барча шароитлар яратилган. Биз бу билан қўшниларимизга ўз эркимизни бериб қўйдикми? Аксинча, ўзаро манфаатли ва тенг ҳуқуқли мулоқот кетмоқда, бироқ Қозоғистоннинг ЕОИИ аъзоси эканини ҳам унутмаслик керак.
Учинчидан, битта баёнот гўёки амалда ушбу ташкилотга қўшилгандек қабул қилинмоқда. Ҳақиқатан ҳам, бугун Ўзбекистоннинг минтақавий ташкилотлар билан ўзаро муносабатларини қайта кўриб чиқиш жараёни кетмоқда. Бироқ бу, бизнингча чуқур ўйланган ёндашув билан бирга олиб борилиши зарур ва шундай ҳам қилинмоқда. Биз, ушбу жараёнларда бошқалардан фарқли ўлароқ, иқтисодий масалар бунда асосий эмас деган қарашлардан йироқмиз. ЕОИИ га қўшиладиган бўлсак, Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар ЕОИИ мамлакатлари, энг аввало Россия ва Қозоғистон бозорларидан тенг ҳуқуқли равишда фойдаланиш имконига эга бўладилар. Мева сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар ҳам бундан ютади. Улар учун янада қулай шароитлар яратилади – маҳсулот етказиб бериш ҳажми, тушумлар ошади. Буларнинг бари янги иш ўринлари, бандлик, катта даромадлар ва аҳоли турмуш даражасининг яхшиланиши деганидир.

Бизнинг партиямиз бунинг нафақат ижобий томонларини, балки мавжуд хавфларини ҳам кўздан қочирмайди. Қолаверса бундай хавфларни биз айримлардан фарқли ўлароқ нафақат сиёсий соҳада кўрамиз.

Президентимиз Ўзбекистон тўқнаш келиши мумкин бўлган бундай таҳдидлар тўғрисида тўхталиб ҳам ўтганлар. Бунда мамлакатимиз ўз чегараларини очиши керак бўлади. Бу эса, ЕОИИ талабларига мослашишга улгурмаган бир қатор корхоналаримизнинг ёпилиши хавфини келтириб чиқаради.

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги йиллик товар айланмаси 4 млрд АҚШ долларини ташкил этади. Бунда мамлакатимиз экспорти қарийб 1 млрд АҚШ долларини ташкил этади. Қозоғистон билан савдо-сотиқда ҳам худди шундай дисбаланс кўзга ташланади. ЕОИИ га қўшилиш эса, бу жараёнларни кучайтириши мумкин ва бундан кўз юмиб бўлмайди.

ЎзЛиДеП Ўзбекистоннинг ЕОИИ даги иштироки туфайли юзага келиши мумкин бўлган барча хавфларни пухта таҳлил қилиш зарурлигини яхши тушунади. Бу охирги қарорни қабул қилиш учун тегишли вазирлик ва идоралар томонидан ниҳоятда жиддий таҳлиллар ўтказилишини талаб этади. Ва биз масалани ҳал қилишда кескин ва популистик ёндашувни эмас, айнан мана шундай чуқур ўйланган ёндашув тарафдоримиз.

Эҳтимол, бошида гап аъзоликнинг барча ижобий ва салбий жиҳатларини аниқлаб олиш учун ЕОИИ да кузатувчилик мавқеи ҳақида юритилар. Агар кимдир шубҳаланаётган бўлса, мамлакатимизнинг ЕОИИ даги кузатувчи сифатида иштироки ҳар томонлама ушбу аъзоликнинг барча жиҳатларини чуқур таҳлил қилиб олиш учун сарфланадиган вақтни анча узайтириш имконини беради. Бу муддатни яна давом эттириш ва кузатувчи сифатида узоқ вақт қолиш ҳам мумкин.

Биз, партиядагилар очиқлик, тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро ҳамкорлик тамойилларига асосланган ташқи сиёсий фаолият самарадорлигини янада ошириш ҳамда бунинг учун зарур чора-тадбирларни амалга ошириш тарафдоримиз. Ва биз келгусида сайловчиларнинг юксак ишончини қозонадиган бўлсак, парламентда бу вазифани амалга оширишга тайёрмиз.

Хулоса ўрнида мамлакатимиз Конституциясининг 17-моддасини эслатиб ўтишга рухсат берсангиз: “Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир. Унинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидаларига ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади. Республика давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкин”.

Бизнингча, турли популистлар учун энг муносиб жавоб мана шудир, дейди Азамат Сеитов.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Иргаш 20 октябр 2019 13:56
    Растоможка хам бекор килинса . Узбек машиналари нархи тушиб кетади
  2. Давронбек 20 октябр 2019 10:44
    Кушлиш керак барибир кейин мажбуран кушламиз шунинг учун хамиа нарсанинг тез булгани яхши
  3. Жамол 17 октябр 2019 22:46
    Аввал иктисод кейин сиесат.Олдин халкни иктисодини кутариш керак. 3-4 миллион юртдошларимиз Россияда ишласини хисобга олсак тезрок кушилиш керак.Хозирги замонда бир узинг хеч нарса килолмайсан. Халки камбагал давлат хеч качон мустакил булолмайди.
  4. Зико 17 октябр 2019 13:43
    Путин интервьюсида айтган, уни энг котта орзуси сссрни тиклаш экан
  5. инженер 15 октябр 2019 19:38
    РФнинг амалдаги рахбари ва сиёсати бор экан, ЕОИИга кушилиш жуда катта хато булади.
  6. Без партийный 15 октябр 2019 15:42
    - Тошбака учадими?
    - Учади, факат пастрок учади...


    Бизнинг келажагимиз шунака партия ва тролларга колаётганидан каттик хавотирдаман...
  7. Хамза 15 октябр 2019 15:08
    Узлидеп узини фикри йук факат танкид килиш ва танировка масаласидан нарига ута олмайдиган оддий туда партия дейишга арзимайди ...менга колса уша монополисларимиз фойдалансин факат руслар эмас Алишерака Кодиров балки популислик килгандир лекн хакикий ватанпарвар МАРД инсон экан !

    Админ агар колдирилган шархларни Бир йилдан Кейн куриб цензурадан утказиб Кейн куйсез узр ...менга керакмас бу менга екмади .
  8. К.А.С 15 октябр 2019 08:53
    Зур.тезрок.кушилсек.яхши.булар.эди.хама.учун.давлат.учун.хам.барибир.кушнилармизда.узлидепга.рахмат.шундай.кетилар.
  9. Ajabo 14 октябр 2019 23:59
    Men ittifoqqa qo'shilishidan qo'rqmiman lekin bizdagi kadrlarni saviyasi o'ylantiradi. Ular ham dunyo darajasidami. Bu bozor juda katta bozor bu yerda o'yinlar shunaqangi bo'ladiki siz yutqizganingizni bilmay qolasiz bo'lganingizdan keyin judda kech bo'ladi.
  10. Жовлон 14 октябр 2019 23:28
    Агар Узб ЕОИИ га куплаб ёшлар шунчаки кулга айланади Россияда. Патентни бекор килиб узига арзон ишчи кучини опкириб маза килиб ишлатади.

    Агар Узб шу ташкилотга кирса, Узбдан сурамиз. Бу жуда купчилик фикри. Бизга эркинлик керак. Алишер Кодиров популизм киладими, бошками, зато тугри гапирган.
  11. Никнейм 14 октябр 2019 20:38
    O'zbeklarning hammasi Rossiyada emas. Biz qachongacha gastarbayter bo'lmoqchimiz. Qozog'iston o'sha tashkilotdan chiqolmay turganda bizga nima keragi bor. Yaxshisi BSTga a'zo bo'lishga intilish kk.
  12. Бунёд 14 октябр 2019 18:26
    Шу маколани ёзган одамни Россияга кора ишчи килиб жунатиш керак. Куради ушанда русс ларни узбекларга муносабатини. Одам урнида куркишмайди русслар бизни. Мени гапимга карши чикишдан олдин ишлаб келинглар бир. Хечам яхшиланмайди мигрантлар ахволи. Ойига туланаётган 100$ лик патент йуколишини айтмаганда. Чегаралар очилса курамиз ахволини. Хозиргидек хитойдан кириб келаётган техналогиялар урнига россияни купхаражатли техникалари кириб келади. Энди малибу, каптива минган халк Яна жигулиларга утади. Полиз экинларини, меваларни узи нархлаётганлар россияни куйган нархида сотади кейин. Бу хам иктисодий хам сиёсий хам миллатга келадиган зарардан бошка нарса эмас.

    Мана суз эркинлигини ахволи. Админ куриб чикиб кейин жойлармиш коментни. Салом троллар!
  13. Жахонгир акаларинг 14 октябр 2019 18:17
    Миллий тикланиш партиясини гийбатини килгандан кура, уз партиясини позициясини э'лон килсин
  14. Х.т.х 14 октябр 2019 12:32
    Тезрок кириш керак. Энг биринчи миллион миллион мигрант ишчиларииз енгил нафас олиб патент балосидан кутуладилар. Мустакилликка компьютер асрида хеч ким рахна сола олмайди.вахимачилик хам эви биланда.
  15. рахимжон 13 октябр 2019 18:16
    рахмат. тугри ёзибсиз. узбек халкига шароитлар яхшиланади. хар томонлама яхши булади.
  16. B.S 13 октябр 2019 17:33
    EOII 2 sssr deb to'g'ri aytdi Bunga azo davlatlar xammasi rossiyadan inmanidur umit qilib yasheydi. rossiya Burgut bo'lsa bunga azo davlatlar changalidagi ilon
  17. Партиясиз 13 октябр 2019 14:26
    А Кадиров Узи мактаб пайтдан шунака Калта уйлайдиган инсон эди, унинг гапига этибор бериш шарт эмас.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » ЎзЛиДеП вакили "Миллий тикланиш" раҳбарининг "ЕОИИни иккинчи СССР деса ҳам бўлади" деган гапига жавоб қайтарди