Ўзбекистон Халқ демократик партияси жорий йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган парламент сайловларида ғолиб бўлса кимни Бош вазир лавозимига илгари суришини маълум қилди. Бу ҳақда "Давлетов.уз" хабар қилди.
ХДП агар сайловда ютса қарийб 20 йилдан бери партия аъзоси бўлган, ҳозирги кунда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов номзодини Бош вазир лавозимига илгари суришини маълум қилган. Шунингдек, бошқа партиялар ҳам, сайловда ғалаба қозонишса, Бош вазир лавозимига номзодлар захирасини шакллантирганини билдиришган, лекин номини аниқ айтишмаган, деб ёзади манба.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига биноан, "Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан таклиф этилади".