Кеча Қашқадарёда ҳоким алмашгани ҳақида хабар берган эдик. Тарқалган ахборот ортидан собиқ ҳоким собиқ бош прокурор Отабек Муродов ишига алоқадорлиги учун ишдан кетди, деган хабарлар ҳам кенг тарқала бошлади.
Ушбу мавзуга ойдинлик киритиш мақсадида "Хабар.уз" мухбирлари Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланган. Унга Шамсутдинов "...бу борада расмий маълумот йўқ!", деб қисқа ва лўнда жавоб берган.