Кеча, 5 ноябрь куни ЎзЛиДеПнинг навбатдаги IX Съезди бўлиб ўтди.
O‘zLiDePнинг навбатдаги съездида партиянинг ўтган 5 йил мобайнидаги фаолияти сарҳисоб қилинди, яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган режалар ишлаб чиқилди, шунингдек, муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа — бўлажак сайловларга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ ишлар атрофлича муҳокама этилди ва кўрилган барча масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.
Тадбирда съезд делегатлари томонидан партиянинг 2014 йилда эълон қилинган сайловолди дастури ижроси натижалари ҳам кўриб чиқилди. Тадбир иштирокчилари якдиллик билан қайд этганидек, партия фаолиятида Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар устувор аҳамият касб этди.
Шунингдек, съездда асосий масалалрдан бири шу йил 22 декабрда бўлиб ўтадиган сайловларда партия номидан парламент қуйи палатасига кимлар сайланиши мумкинлиги, номзодлар тасдиқланди.