Қодиров хамелеонни “хафа қилди”

Қодиров хамелеонни “хафа қилди”
Нега дейсизми? Чунки хамелеон фақат тусини ўзгартирадиган жонзот, мақсад-вазифасини эмас. “Миллий тикланиш” ДП лидери эса ранглар қолиб, шахсий фикри ва сиёсий позициясини ўзгартириб юборди.

Сайлов куни яқинлашгани сайин тарғибот авж олаётир. Бунда ҳар ким ҳар хил усулни қўлламоқда. Жамоатчилик эътиборини тортишга берилиб кетиш туфайли “қовун тушириш” ҳолатлари ҳам яққол кўзга ташланмоқда.

Масалан, “Миллий тикланиш” демократик партияси раҳбари Алишер Қодиров бир ой олдин шов-шовли чиқишлар билан ўзини ва партиясини кўз-кўз қилганди. Энди эса устамонлик ила тупигини қайтариб олмоқда. Эсингизда бўлса, у 10 октябрда Kun.uz мухбирига берган расмий интервьюсида шундай деганди:

“Ўзбекистоннинг Евроосиё иттифоқига киришига ундалиши, уни аъзоликка тортишга нисбатан бўлаётган ҳаракатларда биринчи навбатда ўша аъзоларнинг манфаатлари турибди. Буни кескинроқ тарзда иккинчи СССР деса ҳам бўлади. Яъни, биз иқтисодий кўринишдаги сиёсий мақсадларни кўзлаган иттифоққа киришга мутлақо қаршимиз”.

Куни кеча сиёсий партиялар вакиллари иштирокида ўтказилган дебатда жаноб Қодиров умуман бошқача фикр билдирди:

“Бугунги кунда Ўзбекистоннинг ривожланиш йўналишида барча минтақа ва давлатлар билан ҳамкорлик қилиши жуда муҳим. ЕОИИ масаласида давлатни 2030 йилгача мўлжалланган концепцияси муҳокама қилинмоқда. Бу концепция доирасида Ўзбекистонни биринчи ўринда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши учун белгиланган тартибда ишларни олиб бориш, ЕОИИ билан ҳамкорлик ва “Савдо шериклиги тўғрисида”ги шартномани имзолаш режалаштирилган”.

Айни шу масала юзасидан O’zLiDeP етакчиси Актам Хаитов билдирган муносабат, бошқалардан фарқли ўлароқ, собитқадамликни акс эттиргани билан ёдда қолди:

“Биз бу борада халқимиз манфаатларига мос келадиган иқтисодий блокларга қўшилиш, яъни ЕОИИ билан ҳамкорлик қилиш тарафдоримиз”.
Сайлов остонасида бундай баёнотлар муҳим аҳамият касб этади, албатта. Бироқ А.Қодировнинг 30 кунгина аввал Евроосиё иқтисодий иттифоқини “номи билан иқтисодий бўлган, аммо ортида яширин сиёсий мақсадларни кўзда тутган ташкилот” сифатида баҳолаб, энди ўзгача гапириши куракда турмайди.

Одамлардан ҳеч нарсани яшириб бўлмайди. Улар ҳаммасини, жумладан, айтаверадиган-қайтаверадиганларнинг сиёсат саҳнасида кўп қолмаслигини ҳам яхши билашади. Демак, овоз беришда бунинг ҳисобини олиши табиий.

Омон ЭСОН

Ўхшаш янгиликлар

  1. Эркин 12 ноябр 2019 07:22
    Тушунмайдиган инсонга тушунтириб куйсанг тушиниб кетади
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Қодиров хамелеонни “хафа қилди”