Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ХДП партияси раҳбарининг 5 кишидан иборат оилага бир ойга 2,5 млн сўм етади деган фикри кескин муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Бугун партия вакили Хомитов Равшан Хомитович раис аслида бошқача демоқчи бўлганини айтди.
"Бизнинг сиёсий партиямиз раҳбари, ҳурматли Улугбек Ильясович, 2,5 миллион пул 5 кишидан иборат оилага етади деган фикрни билдирганида оиланинг барча харажатларини назарда тутмаган. Балки фақат озиқ овқат маҳсулотларини ҳарид қилишни назарда тутган эди", - дейди партия вакили.