Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди
2019 йилнинг 14 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисни МСК Раиси Мирзо-Улуғбек Элчиевич Абдусаломов олиб борди. Унда Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари, сиёсий партиялар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Мажлис кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловига доир сайлов бюллетени шакли ва матнининг намунасини тасдиқлаш, Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масаллари ўрин олди. Шунингдек, Халқаро матбуот маркази Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари бўлимларининг сайлов жараёнига тайёргарлиги ҳақидаги ахбороти тингланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига, Қонунчилик палатаси депутатлари сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли ва матни Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланади. Маҳаллий Кенгашлар сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли ва матни вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тасдиқланади. Номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми сайлов бюллетенига унинг туғилган йили, эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури), иш жойи ва уни номзод этиб кўрсатган сиёсий партия кўрсатилган ҳолда алифбо тартибида киритилади.

Сайлов бюллетенида уни тўлдириш тартиби тўғрисидаги тушунтириш бўлиши керак. Сайлов бюллетенлари давлат тилида, шунингдек округ сайлов комиссиясининг қарорига биноан тегишли округ аҳолисининг кўпчилиги сўзлашадиган тилларда нашр этилади. Сайлов бюллетенлари Брайль алифбоси асосида тайёрланиши мумкин.

Участка сайлов комиссиялари сайлов бюллетенларини овоз бериш кунига, шу жумладан муддатидан олдин овоз бериш кунига камида уч кун қолганида округ сайлов комиссияларидан олади. Сайлов бюллетенларининг топширилганлиги ҳамда қабул қилинганлигини округ ва участка сайлов комиссиясининг раиси ёки раис ўринбосари ёхуд котиби тегишли ҳужжатда ўз имзоси билан тасдиқлайди.

Участка сайлов комиссияси оладиган сайлов бюллетенларининг сони участка бўйича сайловчилар рўйхатига киритилган фуқаролар сонига нисбатан ярим фоиздан ортиқроқ бўлиши мумкин эмас. Сайлов бюллетени ўнг томонининг юқори бурчагига участка сайлов комиссиясининг икки аъзоси имзо қўяди, имзолар участка сайлов комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади. Участка сайлов комиссияси томонидан тасдиқланмаган сайлов бюллетенлари овозларни санаб чиқишда ҳисобга олинмайди.

Мажлис кун тартибига ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш масаласи ҳам киритилди. Қайд этиш жоиз ОАВ вакиллари сайлов кампанияси даврида холис ахборотларни кенг, тезкор ва эркин тарқатиши лозим. Шунингдек, ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ташкил этиши учун аккредитациядан ўтишлари белгиланган. ОАВ вакиллари сайлов кампанияси бошлангани расман эълон қилинган кундан бошлаб, қоида тариқасида, сайловга камида ўн беш кун қолгунга қадар Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссияларига уларни аккредитациядан ўтказиш тўғрисида мурожаат қилиши мумкин.

Марказий сайлов комиссияси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлар бўйича сайлов кампаниясини ёритиш юзасидан мамлакатимиз ва чет эл журналистларини аккредитациядан ўтказиш давом этмоқда.

Халқаро матбуот маркази Сурхондарё вилояти бўлимининг сайлов жараёнига тайёргарлиги ҳақидаги ахбороти тингланди.

Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот маркази Сурхондарё вилоят бўлими томонидан шу кунга қадар жами 30 дан зиёд тадбирлар ташкил этилган. Вилоятдаги босма оммавий ахборот воситаларида 156 та мақола чоп этилган бўлиб, вилоят телеканалларида 271 та кўрсатув, лавҳа ва ролик эфирга узатилган. Радио тўлқинларда эса 60 та эшиттириш берилган бўлса, мунтазам равишда ижтимоий тармоқларга 1030 та сайловга оид материал жойлаштирилган.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан иштирокчиларга батафсил маълумот берилди ва уларни қизиқтирилган саволларга малакали жавоб қайтарилди.


Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди