Андижон вилояти ҳокими Избоскан тумани Чўртанлик МФЙ туманида бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Шуҳрат Абдураҳмонов 7 фарзанди ва 30 невара ҳамда 20 чеварали Дармонқул Турсунов хонадонида бир кун яшади.
Дармонқул Турсунов ҳокимга сув муаммоси, электр токи ва йўл муаммолари ҳақида айтиб берди. Қишлоқ оқсоқоллари ҳокимга барча муаммоларни кўрсатди ва ундан муаммоларни ҳал қилиб беришда амалий ёрдам сўради. Абдураҳмонов қишлоқда бир кун яшаб, мутасаддиларга барча муаммоларни ечишни топширди.