Хабар қилинганидек бугун Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда сенатор Фаррух Дадахўжаев хусусий бандлик агентликларига чув тушиб, миллиардлаб пуллардан айрилган аҳолининг кўз ёшларига ким жавоб беришини сўради. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири ЎзА ахборотига таяниб хабар қилди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири эса Н.Хусанов бунга жавобан қонунчилик ҳозирда такомиллаштирилаётганини маълум қилди. Шунингдек, у аввал фуқароларни хорижга ишга жўнатиш билан давлат шуғулланганини, эндиликда хусусий агентликлар ҳам бу иш билан шуғулланаётганини маълум қилди. Сенатор эса унинг жавобидан қониқмади.
Сенат раиси Танзила Норбоева эса ушбу масала жуда долзарб эканини айтиб муаммони ҳал қилиш учун ишчи гуруҳ тузилишини маълум қилди.