Кеча, 10 декабр куни партиялар ўртасида навбатдаги дебат бўлиб ўтди. Унда ХДП вакили, сенатор Мақсуда Ворисова Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг олдига сохта ахборотлар кирганини айтди.
Унинг айтишича 2013-14 йилларда Ислом Каримовнинг олдига миллионлаб иш ўринлари яратилгани борасида ахборотлар киритилган. Лекин жойига бориб ўрганилганда ушбу маълумотлар сохта экани маълум бўлиб қолинган.
Шундан сўнг Ворисова тавакаллик билан Биринчи Президентга бор ҳақиқатни айтганини ва бунинг натижасида кўпчилик жазоланганини ҳам таъкидлаган.
Ворисованинг айтишича ушбу сохта маълуотлар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳамда яна айрим шахслар томонидан тайёрланган.