Аввал маълум қилинганидек кеча 10 декабрда сиёсий партиялар ўртасида навбатдаги дебат бўлиб ўтди.
Унда ХДП вакили Боймурод Юсупов ўтган 25 йил давомида Ўзбекистон танлаган таълим дастури хато эканини айтиб ўтди. У ушбу фикрини ёшларнинг кўпчилиги чет давлатларга ишлашга кетаётгани билан изоҳлади, дея хабар қилди “Кун.уз”.
“Таълим учун танланган дастур хато эди. Бунинг учун давлатнинг миллиардлаб пули кетди. Натижада уч йил коллежда ўқиган болани ота-она мажбур бўлдики, 3 ойлик курсларда қайта ўқитишга”, – деди Юсупов.
Шу ўринда хусусий таълим масканлари коллеж 3 йилда бера олмаган билимни 3 ойда берганига алоҳида урғу берилди.
Шунингдек, Ўзбекистонда шу кунгача қилинган илмий ишларнинг саноатга тадбиқ этилмагани ҳам бевосита таълимнинг айби экани айтилди.
Маълумот ўрнида, Юсупов таъкидланганидек ХДП вакили сифатида ушбу дебатда иштирок этди. ХДП раиси Улуғбек Иноятов 2013-2018 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири лавозимида ишлаган.