Миллиий тикланиш ДП раиси Алишер Қодиров Узрепорт телеканали томонидан эфирга узатиладиган «Трибуна» кўрсатувининг навбатдаги сони меҳмони бўлди.
Унда партия раиси Ўзбекистонда аҳоли учун етарли иш ўрни яратилмагани ва аҳоли сонига нисбатан ишчи жойи тўғри келмаслигни айтиб ўтди. Ушбу муаммо яқин 20 йилда ҳам ечилмаслигини очиқча тан олишни ҳам айтди. Шунингдек, ўзини ҳурмат қилган одам тилини билмайдиган юртга бориб ишламаслигини ҳам таъкидлади.
“Яна бир нарсани таъкидлаш керак. Тарбия инсонни ўзини ҳурмат қилишга ўргатиши керак. Ўзини хурмат қилган одам тилини билмайдиган юртга ишлашга кетмайди. Ўзини ҳурмат қилган одам 50 долларни тежамйман деб ёниб кетиши аниқ бўлган автобусга -50 даража совуқда чиқмайди”, – деди Алишер Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 18 январ куни ўзбекистонлик 52 нафар муҳожирлар Қозоғистон Республикаси Ақтўбе вилоятида автобусда ёниб кетган эди.