Хабарингиз бор шу кунларда ижтимоий тармоқларда “Фарғона ҳокими блогернинг “жанозасини ўқиш” ни буюрди” номи остида аудиоёзвлур тарқалди. Маълум бўлишича аудио "Озодлик" радиоси томонидан тарқатилган. Ана шу ҳолатга Фарғона вилояти ҳокимлиги расмий баёнот берди.
Унда ёзилишича, вилоят ҳокими ҳеч бир селекторда блогер ҳақида гапирмаган ва Қува тумани ҳокимига ҳеч қандай танбеҳ бермаган. Бу монтаж эканлиги айтилган. Шунингдек, аудио 2 декабрда бўлиб ўтган йиғилишда ёзиб олинганига қарамай унинг энди тарқатилиши ҳам ҳокимликни таажублантирган. Уларнинг маълум қилишича агар аудио ўша санада ёзиб олинган бўлганда "Озодлик" уни аллақачаон тарқатиб юборган бўлар эди.
Шу билан бирга баёнотда “Озодлик”нинг туҳматларига учмаслик сўралган.