Хабарингиз бор кеча, 18 декабр куни Тошкент метросининг Юнусобод йўналиши қурилишида бахтсиз ҳодиса содир бўлган эди. Унинг натижасида 6 нафар фуқаро вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди ва 258-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар қилди Бош прокуратура.