Содиқ Сафоев Ўзбекистон 3 йил аввал энг авторитар давлат бўлганини айтди

Содиқ Сафоев Ўзбекистон 3 йил аввал энг авторитар давлат бўлганини айтди
Бугун, 20 декабр куни Тошкент шаҳрида «Янги Ўзбекистон - янги сайловлар» мавзусида тадби бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Сенатининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Ўзбекистон бундан 3 йил аввал энг авторитар давлат бўлганини айтди.

Унинг таъкидлашича илгари давлат ўз функциясини тўғри бажармаган ва марксистик ғоя асосида иш юритилган, дея хабар қилди кун.уз.

3 йил аввал Ўзбекистон энг авторитар давлатлардан бири эди. Давлат ўз асосий функцияларини тўғри бажармаётган мамлакатлар сафига киритилган эди.Тушунарлики, шундай таҳлилнинг ўзи кўрсатадики, мамлакатдаги вазиятни чуқур билган ҳукумат аъзолари ҳамда биринчи навбатда, 13 йил давомида бош вазир бўлган инсон албатта бу ердаги ўзгаришларни бошламасдан иложи йўқ эди. Мамлакатнинг ривожланиши концепцияси, фалсафаси ўзгариши керак эди ва илгаридагидек барчамиз марксистик ёндашувдан чиқиб аввал иқтисод демасдан, шу нарса ҳамма учун аниқ бўлдики, биз биринчи навбатда сиёсий тизимни ўзгартиришимиз керак. Сабаби, сиёсий тизимни ўзгартирмасдан, инсон ҳуқуқларини таъминламасдан инсоннинг потенциалини рўёбга чиқариб бўлмайди, – деди Сафоев.

АВТОРИТАР ДАВЛАТ

ушбу давлатда ғайридемократик, авторитар режим ҳукмронлик қилади. Авторитар режимдаги давлатлар учун фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари чекланган ёки бутунлай тугатилганлиги, мухолифатдаги партия ва бошқа ташкилотларнинг тақиқланганлиги, сайлаб қўйиладиган давлат органларининг роли чекланганлиги ва ижро этувчи ҳамда фармойиш берувчи давлат органларининг роли кучайтирилиши, давлат бошлиғи ва ҳукуматнинг қўлида ҳокимият ваколатларининг тўпланиши, парламент ва бошқа давлат ҳокимият органларининг ролини йўққа чиқарилганлиги хосдир.

Авторитар режимнинг энг хавфли шаклларидан бири фашизмдир. Фашистик режим XX асрнинг 30-40 йилларида ғарб мамлакатларида (Германия, Италия) пайдо бўлиб, у ерда мавжуд бўлган демократик ҳуқуқ ва эркинликларни йўққа чиқарди ва мухолиф партия ва ташкилотларни террористик усулни қўллаб янчиб ташлади. Фашизмга ижтимоий асосни ҳокимиятга интилувчи кучлар ва алданган ишчи, деҳқонлар қатлами яратдилар.

Фашистик режимларни пайдо бўлишига жамиятнинг ичида ижтимоий-синфий зиддиятларнинг кескинлашуви, ҳукмрон синфнинг сиёсий ҳокимиятини инқирози сабаб бўлади. Инқирозлар натижасида ҳукмрон табақа ўз ҳукмронлигини лаберал-демократик усуллар орқали таъминлай олмайди, шу сабабли ҳокимиятни қўлдан бой беришдан қўрқиб террористик усулларни қўллашга ўтади. Уларга мисол қилиб, иккинчи жаҳон уруши бошланиши олдидаги Германия ва Италиядаги фашистик режимларни кўрсатиш мумкин. Бу мамлакатларда мавжуд бўлган фашистик режимни хусусиятларига қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: аҳолини кам таъминланган қатламини ҳимоя қилишни рўкач қилиб бошқарувни репрессив усулларини қўллаш; оммавий ахборот воситалари орқали ғайрикоммунистик ва ғайрисемит ғояларни тарғиб қилиниши; халқ фаровонлиги учун ғамхўрлик қилиш тўғрисидаги ёлғон шиорларни тарқатиш; фашист раҳбарлари сиёсатига қарши бўлганларга давлат миқёсида кураш олиб бориш; ҳукмрон доираларнинг армия, полиция ва бошқа репрессив кучларга таяниши; Германия ва Италия фашистларининг йўлбошчиларининг дахлсизлиги доҳийликка даъвогарлиги ва ҳоказо.

Юқорида санаб ўтилганлардан ташқари, фашистик режимнинг яна бир қатор ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Улардан энг муҳими ижро этувчи ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи ҳокимиятдан мутлоқ устунлигидир. Ижро этувчи ҳокимиятнинг мутлоқ устунлиги «туб ислоҳотлар»ни ўтказиш, «миллат бирлиги» учун курашиш, «ҳақиқий» демократияни ўрнатиш, қонунийлик ва адолатни тантанаси учун курашиш каби шиорларни ўртага ташлаш билан таъминланди. Бунда парламент фаолият юритишни тўхтатади ва сиёсий жиҳатдан бетарафлашади. Парламент ўзининг қонунларни яратиш ваколатидан маҳрум бўлади.

Манба: lex.uz

Ўхшаш янгиликлар

  1. Ali 22 декабр 2019 08:51
    Yaxshi achko olibsiz, usha vaqtda ham siz mansabda ediz va usha davrni maqtardiz
  2. Марат 20 декабр 2019 15:00
    Эх халким шунча кунларди бошдан утказдими.20 асрда газ свет бор эди. Яхшиям Мирзиеевни Аллох берди. Аллохим шу одамни узи сакласин
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Содиқ Сафоев Ўзбекистон 3 йил аввал энг авторитар давлат бўлганини айтди