Кеча, 24 декабрь санасида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев лавозимидан озод этилиб Сурхондарё вилоятига ҳоким бўлади деган хабарлар тарқалган эди. "Sof.uz"нинг ёзишича ушбу ҳабарлар асоссиз.
Манба ҳокимлк матбуот хизмати раҳбарининг маълумотига таяниб ушбу хабарни берган.
Матбуот хизмати раҳбари суҳбатдан сал аввал ҳоким иштирокидаги мажлисдан чиққани, унда 2020 йилда қишлоқ хўжалигида режалаштирилган ишлар муҳокама қилинганини билдирган.
Ҳоким бошқа лавозимга ўтади, деган гаплар асоссиз, дейди матбуот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Обидов.