Президентимиз Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятида бўлиб турибди.
Президент бугун вилоятга ташрифи давомида «Навоийазот»да қурилаётган йирик корхона – Азот кислотаси ишлаб чиқариш мажмуасига борди. Маълум бўлишича корхона Швейцариянинг “CASALE SA” компанияси билан ҳамкорликда қурилмоқда. Унинг умумий қиймати 217 миллион долларга тенг экани айтилмоқда.
Корхона 2020 йил феврал ойида тўлиқ қуриб битказилиши ва илк маҳсулот март ойда чиқарилиши режалаштирилмоқда. Ушбу корхона йилига 500 минг тонна маҳсулот тайёрлайди. Корхона қурилиб бўлгандан сўнг 55 йил олдин қурилган, эскирган жиҳозларга эга цехлар фаолиятига чек қўйилади. Шунингдек, Навоий ҳавосини ифлослантираётган 150 минг тонна миқдоридаги газлар тутиб қолинади. Шу билан бирга 1 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш учун электр энергияси сарфи 18 баробар камаяди.
Президентимиз айнан ушбу омил, Навоий вилояти экологияси, ҳаво мусаффолиги, аҳоли саломатлиги учун ғоят муҳимлигини алоҳида таъкидлади.
Президент матбуот хизматининг хабар қилишича дунёда бундай завод фақат иккита давлатда, Франция ва Чехияда бор. Агар Навоийдаги қуриб ишга туширилса, учинчиси бўлади.