Абдулазиз Комилов толиблардан келган хабарни барчага маълум қилди

Абдулазиз Комилов толиблардан келган хабарни барчага маълум қилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов толиблардан келган хабар билан ўртоқлашди.

Вазирнинг айтишича толиблар зўравонлик, уруш ва қурол ишлатишни тўхтатишга рози.

"Бугун эрталаб (27.12.2019) хабар келди, Толибонлар уруш, қурол ишлатишни ва зўравонликни тўхтатишга тайёрлигини билдирди. Ушбу қарор Афғонистон ҳукумати билан тўғридан-тўғри музокараларни бошлашга йўл очиб бериши мумкин. Бу масалани муҳокама қилиш учун икки томондан делегациялар шакллантирилади.

Бироқ бу билан Афғонистонда тинчлик бирдан ўрнатилади деб бўлмайди, чунки музокаралар узоқ давом этади ва умид қиламизки, бир ечимга келинади. Шуни таъкидлаш ҳам керакки, Ўзбекистон афғон халқига ёрдам беришга ва тинчлик ўрнатиш жараёнларини қўллаб-қувватлашга ҳамиша тайёр", - деди Комилов шу йил 27 декабр санасида сайлов якунларига бағишланган учрашувда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. комил 3 январ 2020 13:14
    Афғонистонда 5 йил тинчлик бўладиган бўлса, иқтисодиёти Қозоғистондан хам ўтиб кетади!
    афғон халқи уршдан чарчаган.Бутун дунё ёрдам учун қўлини чўзиши керак,
    Ўзбекистон учун 34 млн кишишини истьемолини таминлайдиган янги бозор очилади
  2. Хуршид 30 декабр 2019 14:29
    Афғонистон халқига, жаҳондаги хамма давлатлар бир ёқадан бош чикариб ёрдам кулини чузиши керак. Гарвард унивирститени бир жуфт факультетини, тойота автомобиль ишлаб чиқарадиган заводини бир жуфт цехлари, твркибида гиёхванд ва психотроп моддалар булган дори дармонлар ишлаб чикарадиган фарма кушма корхоналарни ташкил этиб, иқтисодиётини йулга куйиш лозим.
  3. Мухаммад Айюб Эшонов 29 декабр 2019 16:43
    Ха факат музокаралар оркали Афгонистонда тинчлик урнатишдан бошка йул йук. Иктисодиетини юксалишига маслахат ва ердам бериш керак.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Абдулазиз Комилов толиблардан келган хабарни барчага маълум қилди